Latest news

03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  2 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0

U-23 Осиё кубоги. Ҳошимовнинг голи Марказий Осиё дербисида Ўзбекистонга ғалаба келтирди News

U-23 Осиё кубоги. Ҳошимовнинг голи Марказий Осиё дербисида Ўзбекистонга ғалаба келтирди

Ўзбекистон U-23 - Туркманистон U-23 терма жамоалари ўртасидаги 1-тур ўйини якунланди.

1 июнь, 20:30.

Ўзбекистон U-23 — Туркманистон U-23 1:0 LIVE

«Пахтакор» стадиони (Тошкент)
Гол: 75 - Улуғбек Ҳошимов

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 3. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 10. Жасур Жалолиддинов (14.Аббосбек Файзуллаев, 71), 11. Отабек Жўрақўзиев (9.Улуғбек Ҳошимов,62), 13. Элдор Бегимов, 16. Алибек Давронов (15.Одилбек Абдумажидов,80), 17. Диёр Холматов (8.Иброҳим Ибрагимов, 62), 20. Ҳусайн Норчаев (19.Русланбек Жиянов,71), 23. Абдураф Бўриев.

Захира: 12.Владимир Назаров, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев,  16. Шаҳзод Тоиров, 6. Жалолиддин Содиқов,   22.Алишер Одилов.

Турманистон U-23: 22.Расул Чариев, 2.Ихлас Тойжанов, 6.Роман Галкин (4.Вепа Жумаев, 46), 7.Раҳман Миратбердиев (14.Теймур Чариев,59), 8.Мирза Бекназаров, 9.Бегенчмират Мирадов,10.Мейлис Диниев, 11.Шамаммет Ҳадйров, 15.Довран Бердиев (17.Даянч Мередов, 82),  19.Арзувгули Сапаргулиев, 23.Велмират Баллаков. 

Захира: 1.Ботир Гайлиев, 3.Ораз Оразов, 5.Руслан Таджиев, 12.Амбяр Маҳмудов 13.Арслан Сапаров,  16.Рустем Аҳаллиев, 18.Ровшен Байлиев, 20.Ходжаназар Гурбанов, 21.Бегмурад Арбатов.

Огоҳлантириш: 23 -Бегенчмират Мирадов, 51 - Довран Бердиев, 75 - Вепа Жумаев, 79 - Алибек Давронов, 85 - Одилбек Абдумажидов, 90+5 - .Велмират Баллаков


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+5. Огоҳлантириш: .Велмират Баллаков ҳакам томонидан огоҳлантирилди

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

90. НEЪМАТООООВ. Жарима зарбасини ажойиб тарзда бартараф этди

88. УХХХХХХХХ. Мейлис Диниевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди

85. Огоҳлантириш: Абдумажидов огоҳлантирилди

82. Ўзгариш: Довран Бердиев майдони тарк этди, унинг ўрнига Даянч Мередов майдонга тушди

80. Ўзгариш: Давронов ўрнига Абдумажидов майдонга тушди

79. Огоҳлантириш: Алибек Давронов огоҳлантирилди



75. ГООООООООООООООООЛ. УЛУҒБEК ҲОШИМОВ ҲИСОБНИ ОЧДИ!!!!!!!!!!!!!!!

75. Огоҳлантириш: Вепа Жумаев огоҳлантирилди 

74. ҲАКАМ ПEНАТЛИ БEЛГИЛАНДИ. БИЗНИНГ ФОЙДАМИЗГА

73. Жиянов бир нечта рақибдан ўтди ва зарба йўллади, бироқ яна ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди

71. Ўзгариш: Норчаев ва Жалолиддинов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Файзуллаев ва Жиянов майдонга тушди

65. ЗАРБА. Жасур яна зарба йўллади ва яна ноаниқ кетди

62. Ўзгариш: Холматов ва Жўрақўзиев майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Иброҳимов ва Хошимов майдонга тушди

59. Ўзгариш: Раҳман Миратбердиев майдони тарк этди, унинг ўрнига Теймур Чариев майдонга тушди

54. ЗАРБААА. Ҳолматов қанотдан яхши кириб борди ва зарба йўллади, бу сафар ҳам дарвозабондан супер сейв

51. Огоҳлантириш: Довран Бердиев Эркиновга қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

50. ЗАРБА. Муродовнинг зарбасини Неъматов ушлаб олди

48. ЗАРБА. Жалолиддиновнинг навбатдаги зарбасига аниқлик етишмади

46. Ўзгариш: Вепа Жумаев Галкининг ўрнига майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

37. ЗАРБАААА! Эркинов чап қанотдан тўпни узатди, тўп рақибга тегиб йўналишини ўзгартирди ва сал қолса дарвозага кириб кетарди, аммо Расул Чариев жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

35. УХХХХХ! Норчаев ҳозир дарвозабонни хато қилишга мажбур қилди, дарвозабон жарима майдони ташқарисида Норчаевни қўли билан туртиб йиқитди, ҳакамлар жим!


33. ЗАРБАА. Норчаев жарима майдончасининг ичида яхши ҳаракат қилди ва зарба йўллади, афсуски зарбага аниқлик етишмади

29. УХХХХХХХХ. Бўриевдан супер зарба ва меҳмонлар дарвозабонидан ҳам супер сейв

24. ЗАРБАААА. Жалолиддинов жарима майдончасининг ичида зарба йўллади, бироқ зарба тўғри дарвозабонинг қўлига борди



23. Огоҳлантириш: Бегенчмират Мирадов жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

22. Холматовда яхши имкониятга эга бўлди, бироқ футболчимизнинг зарбасини ҳимоячи бартараф этди

Норчаев тўпга етиб борди ва Хожиматга ажойиб узатмани амалга оширди. Эркинов эса ҳисобни очганди. Бироқ ён ҳакам тўп майдон чизиғидан ўтган деб ҳисоблади. Аммо такрорлардан сўнг ҳакам хато қилгани маълум бўлди



16. ҚАНДА ҚИЛИБ???? ҲАКАМ БИЗНИНГ ГОЛИМИЗНИ ҲИСОБГА ОЛМАДИ

11. ЗАРБААА. Шамаммет Ҳадйровнинг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

2. ЗАРБААА. Ҳожимат Эркинов қанотдан кириб борди ва зарба йўллади, дарвозабон қийинчлик билан тўпни бартараф этди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


 

Uzbekistan U23

AFC U23 Asian Cup Grp. A . Round 1

01/06/2022, 21:30

0
:
1
Finished

Turkmenistan U23

45'
90'

Rating: -37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика