Latest news

08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  6 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  19 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  8 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиландга жўнаб кетди News

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиландга жўнаб кетди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинига киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

7 декабрга қадар Тошкент темир йўллари муҳандислари институти стадионида машғулот олиб борган Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун Таиландга жўнаб кетишди.

Бош мураббий Таиландга жами 23 нафар футболчини олиб кетди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Нодир Йўлдошев (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

У ерда вакилларимиз 9-15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

“А” гуруҳидан эса Таиланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган. Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика