Latest news

20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  2 19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  3 18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:08Мареска: "Челси" Нкункуни январда сотмаслиги аниқ"  0 17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  9 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  11 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  7 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   11 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  5

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда қайси рақибни танлагани маъқул? News

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда қайси рақибни танлагани маъқул?

"Оқ бўрилар" бугун гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини ўтказади.

Хабарингиз бор, Қатар яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўтказилмоқда. Шу билан бирга, мазкур турнир жорий йил бўлиб ўтадиган Париж Олимпиадасига йўлланмалари учун саралаш вазифасини ўтаб беради. Қитъа мусобақасида дастлабки уч ўринни эгаллаган жамоа тўғридан-тўғри Ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритса, тўртинчи ўрин соҳиби плей-оффда Африка қитъаси вакили билан беллашади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари тобора ниҳоясига етиб бормоқда. Темур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "D" гуруҳидан ўрин олди ва дастлабки икки турда Малайзия (2:0) ҳамда Кувайт (5:0)ни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди.

Ҳамюртларимиз сўнгги турни Ўзбекистон билан бир хил очко тўплаган ҳолда тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринни эгаллаб турган Вьетнам олимпиячиларига қарши ўтказади. Мазкур ўйинда ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба ёки дуранг марказий осиёликларнинг пешқадамлигини таъминлайди. Мағлубият эса жанубий-шарқий осиёликларга етакчилик тақдим этади. Гуруҳ ғолиби чорак финалда "C" гуруҳи 2-ўрин соҳиби билан куч синашса, етакчидан ортда қолган жамоа қўшни гуруҳда 1-ўринни эгаллаган термага қарши беллашади.

Шу боис, 3-тур учрашуви олдидан Ўзбекистон терма жамоасини плей-офф босқичида қайси рақиблар кутиб тургани тўғрисида мулоҳаза юритамиз.

Ғалаба ёки дуранг


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳар қандай ҳисобда ғалаба қозонган ёки дуранг ўйнаган тақдирда гуруҳ ғолибига айланади ва "C" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб улгурган Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланган саудияликлар илк турда Тожикистонни 4:2, кейинги турда Таиландни 5:0 ҳисобида таслим этди. Сўнгги турда эса жамоа ироқлик тенгқурларига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Гарчанд араб мамлакати амалдаги чемпион ҳисобланса-да, ушбу турнирда уларнинг жуда кам қисми иштирок этади. 

Ёдингизда бўлса, тўрт йил муқаддам 19 ёшда бўлган мазкур футболчиларнинг кўпгина қисми U-19 Осиё кубоги саралаш босқичида ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ёшлари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Отабек Ғуломхўжаев мураббийлик қилган жамоа сафида ягона голни Жасур Жалолиддинов урган. Умуман олганда, ўша таркибда бугунги кунда Олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Абдувоҳид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Улуғбек Ҳошимов, Жасур Жалолиддинов, Алибек Давронов, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев сингари футболчилар ҳаракат қилган. Саудияликлар таркибидаги кўпгина ёшлар ҳам мазкур мусобақада иштирок этмоқда.

Тўрт йил аввалги саралаш баҳсларида Саудия Арабистони ва Ўзбекистон 7 очкодан жамғарган ҳолда финал босқичига йўлланмани қўлга киритганди. Финал босқичи Ўзбекистонда ўтказилиши керак эди, бироқ COVID-19 пандемияси сабабли бекор қилинганди.

Хуллас, чорак финалда Саудия Арабистони мағлуб этилган тақдирда, вакилларимиз Жанубий Корея — Индонезия жуфтлиги билан тўқнаш келади. 

Жанубий Корея "B" гуруҳида БАА (1:0), Хитой (2:0) ва Япония (1:0)ни мағлуб этиб, пешқадам сифатида 1/4 финал иштирокчисига айланди.

Индонезия эса гуруҳда фақатгина Қатарга имкониятни бой бериб (0:2), Австралия (1:0) ва Иордания (4:1)ни мағлуб этишни уддалади.

Мағлубият

Тимур Кападзе шогирдларини ҳар қандай ҳисобдаги мағлубият ҳам кейинги босқич йўлланмасидан маҳрум эта олмайди, бироқ жамоа Вьетнамнга етакчиликни бой беради. Шундай ҳолат юзага келган тақдирда, ўзбекистонликлар чорак финалда Ироқ билан рўбарў келади. 

Ироқ турнирни муваффақиятсиз бошлади — Таиландга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ кейинчалик Тожикистон (4:2) ва Саудия Арабистони (2:1)ни енгган "яшиллар" гуруҳ пешқадамига айланди.

Қизиқ томони, Ироқ мазкур мусобақага саралаш босқичида Ўзбекистондан жавобсиз бешта тўп қабул қилиб олган Кувайт билан дурангга имзо чеккан.

Чорак финалдаги мазкур жуфтлик ғолиби Қатар — Япония ўртасидаги беллашувда ғалаба қозонган жамоага қарши саф тортади. 

Мусобақа мезбони ҳисобланган Қатар "A" гуруҳида Индонезия (2:0), Иордания (2:1) ва Австралия (0:0)ни ортда қолдирди. 

"B" гуруҳидан ўрин олган Япония эса Хитой (1:0), БАА (2:0) ва Жанубий Корея (0:1) билан беллашиб, 2-ўрин билан плей-офф чиптасига эга бўлди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қайси йўналиш бўйлаб кетиши ўзига боғлиқ, бироқ чемпионлик, қолаверса, Олимпиада йўлланмаси учун курашаётган жамоа рақиб танламасдан, доим ғалаба илинжида майдонга тушади, деган умиддамиз.

Эслатиб ўтамиз, 3-турдан ўрин олган Ўзбекистон — Вьетнам учрашуви 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика