Latest news

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб операция столига ётади News

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб операция столига ётади

Айни пайтда Ўзбекистонда U-23 Осиё кубоги мусобақаси давом этмоқда.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун чорак финалда Ироққа қарши майдонга тушади.

U-23 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон ироқликларга қарши баҳс олиб боради ва чорак финалдан ўрин олган яна бири ўйин ўтказилади

Афсуски, "Металлург" клуби ва ушбу терма жамоа ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов учун мусобақа тугади. Гап шундаки, Эронга қарши баҳсдан олдинги машғулотда Ибрагимов ўнг оёқ тизза қисмидан жароҳат олди. Биз вазият билан тўлиқ танишиш учун терма жамоа шифокори Алишер Абдураҳмоновга мурожаат қилдик.

"Машғулотда Иброҳим Ибрагимов жароҳат олди. Шундан кейин Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида текширувдан ўтказилгач, футболчининг ўнг оёқ олд қисми латериаль мениск йиртилгани (узилган) аниқланди. Ушбу жароҳатни фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Шу сабабли Иброҳим Ибрагимов душанба куни операция столига ётади. Жарроҳлик амалиёти Тошкент шаҳридаги Травматология ва ортопедия институти спорт жароҳати бўлимида ўтказилади. Бундай жароҳатдан кейин футболчилар одатда икки ҳафта тикланиш жараёнини бошдан кечиришади ва кейин енгил машғулотларни бошлашади. Ибрагимов операциядан кейин тахминан бир ойда тўлиқ тузалиб майдонга қайтиши мумкин.

Иброҳим Ибрагимов ва терма жамоадаги барча футболчилар соғлиги ЎФА тиббий қўмита аъзолари назоратида", - деди биз билан суҳбатда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шифокори Алишер Абдураҳмонов.


Иброҳим Ибрагимовга саломатлик ва тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз!

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика