Latest news

19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  0 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Хитой U-22 ёшларини мағлуб этди News

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Хитой U-22 ёшларини мағлуб этди

Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Шанхай шаҳрида Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Хитойнинг Шанхай шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бугун режага мувофиқ Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйиннинг иккинчи бўлими 68-дақиқасида Игорь Сергеев боши билан берган зарбадан сўнг ўйинда ҳисоб очилди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва Сергеевнинг ягона голи Ўзбекистон U-22 терма жамоасига ғалаба келтирди.

Ўзбекистон ва Хитой ёшлар терма жамоалари аввалдан режалаштирилганидек 24 июнь куни ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Иккинчи учрашув Шанхай яқинидаги Вуси шаҳрида бўлиб ўтади. 22 июнь куни Мақсудов шогирдлари Шанхайдан Вуси шаҳрига йўл оладилар ва машғулотларни ўша ерда давом эттирадилар.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 18 июнь куни ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Хитойнинг Шанхай шаҳрига учиб кетган эди. Терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини жалб этган.

Ўртоқлик учрашуви. 21 июнь. Шанхай (Хитой).
ХИТОЙ (U-22) – ЎЗБЕКИСТОН (U-22) – 0:1
Гол:
Игорь Сергеев (68).
Ўзбекистон U-22: Акмал Турсунбоев, Тохир Шамсиддинов (Максимилан Фомин 83), Бобурбек Йўлдошев (Муҳсин Убайдуллаев 90+2), Сардор Раҳмонов, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Собирхўжаев (Абдуллох Олимов 65), Аббос Махсталиев, Владимир Козак (С), Жамшид Искандеров, Диёр Туропов (Темур Ҳакимов 46), Игорь Сергеев (Жасурбек Ҳакимов).
Четлатиш: Сардор Раҳмонов (41).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика