Latest news

21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  0 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  12 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  3 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  18 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  9 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109

Ўзбекистон U-21да икки мураббий. Аслида вазият қандай эди? News

Ўзбекистон U-21да икки мураббий. Аслида вазият қандай эди?

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада ғолиб бўлганидан хабарингиз бор албатта.

Бироз олдин сайтимизда "Сирли ўзбек футболи. Ўзбекистон U-21 Хитойга бир мураббий билан кетиб, бошқа мураббий билан қайтмоқда" номли мақола чиққанди.

Ушбу вазиятга ЎФА матбуот хизмати ойдинлик киритди.

"Хитойдаги халқаро мусобақага Ўзбекистон U-21 терма жамоасини икки мураббий олиб кетди. Ҳозирги кунда ушбу жамоада бош мураббий йўқ. Дилшод Нуралиев кетгач ҳозирча бош мураббий лавозими бўш турибди. Шу боис ЎФА бу жамоани икки мураббий бошчилигида Хитойга юборди. Яъни Саидов ва Абдурасулов тандем сифатида ишлашди. Бу нарса Швеция ва Исландия каби терма жамоаларда кўп йиллар давомида қўлланилиб келинганидан хабарингиз бор. Хитойдаги мусобақанинг дастлабки икки учрашувида ўйин қайдномасига Абдурасулов бош мураббий сифатида ёзилди, охирги баҳсда эса Саидов. ЎФА иккала мураббийга ўзини кўрсатиш учун имконият берди. Хитойдан қайтиб келингач ушбу жамоага янги бош мураббий тайинланади", - дейди ЎФА матбуот хизмати бошлиғи Ёқубжон Бобожонов.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика