Latest news

22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  2 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  9 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0 News

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0

U-20 Осиё кубоги саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 учрашуви бошланди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Непал ҳимоячиси Сабин Гимире дарвозасига кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун майдондан четлатилди. Непал 10 киши бўлиб қолди. Белгиланган пенальтини Муҳаммадали Ўринбоев амалга оширди, унинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди ва ҳисоб очилмай қолди.

23-дақиқада Мирзаевнинг бурчакдан узатган тўпини Саидумархон Саиднуруллаев боши билан дарвозага йўллади - 1:0. ГОЛНИ КЎРИШ

27-дақиқада Ўринбоевнинг ҳаволатиб оширган тўпини яна Саиднуруллаев боши билан дарвозага йўллади - 2:0. ГОЛНИ КЎРИШ

29-дақиқада Саидунуруллаевнинг тўп узатишидан кейин Нурлан Ибраимов ҳисобни йириклаштирди - 3:0. ГОЛНИ КЎРИШ

67-дақиқада Ҳамидовнинг тўп узатишидан кейин Лазизбек Мирзаев чиройли гол урди - 4:0. ГОЛНИ КЎРИШ

87-дақиқада бурчакдан Мирзаев узатган тўпни Режабалиев дарвозага йўллади - 5:0. ГОЛНИ КЎРИШ

90-дақиқада чап қанотдан Ҳамидов оширган тўпни захирадан майдонга тушган Абдуғафур Ҳайдаров дарвозага йўллади - 6:0. ГОЛНИ КЎРИШ

Ўйинда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарҳод Нишонов бошчилигидаги жамоа дастлабки ўйинда Камбоджани 7:0 ҳисобида таслим қилган эди. Энди Ўзбекистон 27 сентябрь куни Хитой Тайпеига қарши майдонга тушади.



Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0  

Ҳакамлар:
Сонгкран Бунмикиарт (Таиланд), Апичит Нопуан (Таиланд), Нгуен Трунг Хау (Вьетнам), Ли Ти Ли (Вьетнам).
Комиссар: Си Ту Вин (Мьянма)
Назоратчи: Видия Хабиба Шамсури (Малайзия).

Гол: Саидумархон Саиднуруллаев 23, - 1:0 (Мирзаев пас). Саидумархон Саиднуруллаев 27, - 2:0 (Ўринбоев пас). Нурлан Ибраимов 29, - 3:0 (Саидунуруллаев пас). Лазизбек Мирзаев 67, - 4:0 (Ҳамидов пас). Мейирбек Режабалиев 87, - 5:0 (Мирзаев пас). Абдуғафур Ҳайдаров 90, - 6:0 (Ҳамидов пас).

Голга айланмаган пенальти: Муҳаммадали Ўринбоев 20 (дарвозабон).

Ўзбекистон U-20: 21.Самандар Муратбаев (1.Ҳусниддин Неъматов, 60), 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 8.Амирбек Саидов (23.Абдуғафур Ҳайдаров, 72), 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (13.Беҳруз Жуматов, 60), 14.Нурлан Ибраимов (7.Далер Тухсанов, 72), 15.Асилбек Жумаев (11.Муроджон Комилов, 60), 16.Муҳаммадали Реимов, 22.Лазизбек Мирзаев.
Захира: 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 17.Оллоберган Каримов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Рустамбек Фомин, 20.Дилшод Абдуллаев,

Непал U-20: 1.Жиярат Шех, 2.Рам Тапа, 3.Сабин Гимире, 4.Семанта Тапа, 6.Асвин Горасаинее, 7.Самир Таманг, 8.Кушал Деуба, 10.Ниражан Дами, 11.Нираж Карки, 14.Прашант Лаксам, 19.Лачу Тапа.
Захира: 16.Кришал Моктан, 23.Амит Таматта, 5.Бикрам Таманг, 9.Нйима Вангел Таманг, 12.Аюш Тимсина, 13.Анил Бомжан, 15.Дан Синг, 17.Абинаш Сянгтан, 18.Сарож Дарлами, 20.Дипак Тапа Магар, 21.Дарбендра Кунвар, 22.Нирмал Бал.

Четлатиш: Сабин Гимире 20,


ЎЙИННИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИШ

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика