Latest news

08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  4 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  274 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  18 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  13 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2

Ўзбекистон U-20 чорак финалда ЖЧ-2013даги юришини тўхтатди News

Ўзбекистон U-20 чорак финалда ЖЧ-2013даги юришини тўхтатди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини чорак финал босқичида якунлади.
Франция ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари йирик – 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

6 июль, шанба куни Ризе шаҳридаги «Йэни Шеҳир» стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси уч нафар асосий ўйинчисидан фойдалана олмади. Етакчи марказий ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров, Уругвайга қарши гуруҳ босқичи ўйинида жароҳат олгани боис, Грецияга қарши нимчорак финал ўйинини ҳам ўтказиб юборганди. Айнан Грецияга қарши ўйинда сариқ ва қизил карточкалар билан жазоланган марказий ҳимоячилар – Сардор Раҳмонов ва Бобурбек Йўлдошев дисквалификация сабаб Францияга қарши ўйинда иштирок эта олишмади.

Асосий, қайсидир маънода, терма жамоа «умуртқа поғонаси»ни ташкил этувчи футболчиларнинг йўқлиги ўзини кўрсатди ва Францияга қарши ўйин тақдири биринчи бўлимдан кейиноқ деярли ҳал бўлиб улгурган эди. Ўйин бошидан тинимсиз ҳужумлар уюштирган ва Асилбек Омонов дарвозаси томон кўплаб зарбалар берган французлар 31-дақиқада Яя Саногонинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очишди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Тоҳиржон Шамшитдинов рақибини жарима майдончаси ичида қоидага ҳилоф тўхтатиб қолгани учун, сариқ карточка ва пенальти билан жазоланди. 11 метрлик жарима зарбасидан Франция ёшлар терма жамоаси сардори, Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Пол Погба аниқ фойдаланди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида французлар ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Чап қанотдан ташкил этилган рақиб ҳужумини қайтариш чоғида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Диёр Туропов ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бу вазиятда, кўп жиҳатдан, тўп «Олмалиқ» вакилининг қўлини топганди. Белгиланган пенальтини Франция – Ўзбекистон ўйинининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Флориан Товен аниқ амалга оширди. Қайд этиш жоиз, бу пенальтида Асилбек Омонов зарба йўналишини топиб, ҳатто қўли билан қайтаришга ҳам эришганди, бироқ зарба жуда кучли чиққани сабаб, дарвоза тўридан жой олди.

3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган французлар иккинчи бўлимда яна бир гол уриб, нисбатан хотиржам тўп суришди. Ўйиндаги тўртинчи гол 64-дақиқада, бурчак зарбасидан сўнг Курт Зоуманинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг урилди. Ушбу голдан кўп ўтмай, Саногога нисбатан қоидабузарлик амалга оширган Тоҳиржон Шамшитдинов ўйиндаги иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни жамоадошларидан аввалроқ тарк этишга мажбур бўлди. Ўйин давомида ўзбекистонлик футболчилар ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратишди, бошқа вазиятларни юзага келтиришга ҳаракат қилишди, бироқ рақибнинг бўйдор ва жисмонан бақувват футболчилари Мусаев шогирдларига деярли имконият беришмади.

Франция ёшлар терма жамоасига қарши учрашувдаги йирик ҳисобли мағлубиятга қарамай, Аҳмаджон Мусаев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихий натижа қайд этди. Терма жамоа ўз тарихида илк бор айнан Туркиядаги мусобақаларда дастлабки ғалабани қўлга киритди, гуруҳдан кейинги босқичга чиқди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

U-20 ЖЧ-2013
Чорак финал учрашуви
6 июль, шанба
ФРАНЦИЯ – ЎЗБЕКИСТОН 4:0 (3:0). 2057 томошабин.
Голлар:
Яя Саного (31), Пол Погба (35, пенальти), Флориан Товен (43, пенальти), Курт Зоума (64).
Огоҳлантиришлар: Максимилиан Фомин (14), Тоҳиржон Шамшитдинов (34), Сардор Собирхўжаев (51), Владимир Козак (65).
Четлатиш: Тоҳиржон Шамшитдинов (68, иккинчи огоҳлантириш).
ФРАНЦИЯ: Алфонс Ареола, Димитри Фолкьер, Курт Зоума, Самуэль Юмтити, Пол Погба, Жеффри Кондогбия (Аксел Нгандо, 62), Яя Саного, Жан-Кристоф Бэйхбек (Алекси Босетти, 69), Лукас Дигне (Пьер-Ив Полома, 78), Жордан Верету, Флориан Товен.
ЎЗБЕКИСТОН: Асилбек Омонов, Тоҳиржон Шамшитдинов, Максимилиан Фомин, Аббосбек Махсталиев, Владимир Козак, Диёржон Туропов (Жалолиддин Машарипов, 59), Абдул Азиз Юсупов (Забиҳилло Ўринбоев, 59), Азамат Абдуллаев, Игорь Сергеев, Сардор Собирхўжаев (Камронбек Кападзе, 65), Муҳсинжон Убайдуллаев.
Бош ҳакам: Сандро Рикки (Бразилия).
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика