Latest news

14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  0 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  2 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  1 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  5 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  8 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4

Ўзбекистон U-20 апрель ойида Тошкентда Янги Зеландия билан ўйнайди News

Ўзбекистон U-20 апрель ойида Тошкентда Янги Зеландия билан ўйнайди

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси апрель ойида Тошкентда Янги Зеландия ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишувга эришди.
Режага кўра, Янги Зеландия U-20 ёшлар терма жамоасига қарши учрашувларнинг 4 ва 6 апрель кунлари бўлиб ўтади. Мазкур ўйинлар ҳар иккала терма жамоа учун ҳам ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Қайд этиш лозим, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари айнан Янги Зеландияда бўлиб ўтади.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйинлар олдидан Португалиянинг Коимбра шаҳрида 4 кунлик йиғин ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Мазкур йиғинда Ҳайдаров жамоаси иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унга кўра, дастлаб 27 март куни Ўзбекистон ёшлари U-20 ёш тоифасида Европа вице-чемпиони Португалия ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушишса, 29 март куни жаҳон вице-чемпиони Уругвай ёшлар терма жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади.

Таъкидлаш лозим, ЎФФ Терма жамоалар маркази айни дамда Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларга мос спарринг-рақиблар топиш ва уларга қарши ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика