Latest news

23:55Милан Митрович ватанига қайтди  0 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  18 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  11

Ўзбекистон U-19’нинг Непалга қарши таркиби маълум News

Ўзбекистон U-19’нинг Непалга қарши таркиби маълум

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 8 октябрь, сешанба куни 2014 йилги Осиё чемпионати “А” саралаш гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Непал ёшларига қарши майдонга тушади.
Ушбу учрашув Алексей Евстафеев шогирдлари учун саралаш баҳсларидаги иккинчи баҳс, Непал учун эса учинчи ўйиндир. Бунгача Ўзбекистон ёшлари Туркманистон устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, Непал футболчилари Туркманистон ва Ҳиндистонга қарши кечган дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учрашди.

Аввалги ўйинлар
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси саралаш баҳсларида бунгача уч марта Непалга қарши майдонга тушиб, барча учрашувларда ғалаба қозонган. Жамоаларнинг дастлабки ўйини 1998 йили, Бағдодда ўтган саралаш баҳсларида қайд этилган бўлиб, ўшанда Ўзбекистон ёшлари 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жамоаларнинг кейинги ўйинлари ОЧ-2002 ва ОЧ-2008 саралашлари доирасида Тошкентда ўтказилган. Дастлабки ўйинда Виктор Борисов шогирдлари 12:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишса, кейинги ўйинда Аҳмаджон Убайдуллаев шогирдлари ҳужумчи Кенжа Тўраевнин ягона голи эвазига рақибни таслим этишган.

Ўзбекистон ва Непал терма жамоалари U-19дан бошқа ёш тоифаларида ҳам авваллари тўқнаш келишган. Жумладан, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси икки марта – ўсмирлар ўртасидаги 2000 ва 2006 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида Непалга қарши тўп сурган. Бахтга қарши, ҳар иккиси Непал пойтахти Катманду шаҳрида ўтган ўйинлар ўзбекистонлик ўсмирлар учун муваффақиятсиз якунига етган. ОЧ-2000 саралашида Ўзбекистон ўсмирлари Непалга 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, орадан беш йил ўтиб 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Қизиқарли маълумот сифатида, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев 7 октябрдаги ўйин Непалга қарши фаолиятидаги биринчи тўқнашув эмас. Евстафеев 2012 йили U-22 ёшлар термаси устози сифатида Катмандуда Непал ёшларига қарши чиқиб, Шоҳруҳ Гадоев ва Темурхўжа Абдухолиқовнинг дубллари эвазига 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугунги ўйин
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Непалга қарши майдонга тушадиган таркиби Туркманистон билан ўйиндагига нисбатан фарқ қилади. Жумладан, ўтган учрашувда захирадан майдонга тушган ўнг қанот ҳимоячиси Достонбек Турсунов бу сафар асосий таркибда майдонга тушади. Шунингдек, ярим ҳимоячилар Сардорбек Азимов ва Нажмиддин Нормуродов, ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев ҳам бугун биринчи марта саралаш баҳсларида майдонга тушишади.

Ўзбекистон U-19 ва Непал U-19 ўртасидаги саралаш учрашуви Тошкент вақти билан 18:30да бошланади. Ўзбекистон оқ либос, Непал қизил рангли либосда ҳаракат қилади. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуйидаги таркибда майдонга тушади:

ЎЗБЕКИСТОН U-19: 12. Шерзодбек Абдураимов, 2. Азизбек Мамазоитов, 3. Аббосжон Отахонов, 7. Сардорбек Азимов, 10. Элдор Шомуродов, 13. Бобур Давлатов, 14. Меҳрож Ғуломов, 16. Нажмиддин Нормуродов, 17. Дурбек Камолов, 19. Забиҳилло Ўринбоев, 33. Достонбек Турсунов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика