Latest news

19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  0 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  2 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  2 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   17 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  26 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3

Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатардаги илк машғулотларни ўтказди News

Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатардаги илк машғулотларни ўтказди

Ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳи баҳсларида иштирок этиш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб борди.

Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу куннинг ўзида мусобақа доирасидаги илк машғулотларини ўтказди.

«А» саралаш гуруҳи доирасида Қатарда меҳмон бўлиб турган бошқа терма жамоалар – Ҳиндистон, Непал ва Туркманистон ёшлари каби Ўзбекистон U-19 термаси ҳам Доҳадаги беш юлдузли Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида жойлашган. Терма жамоанинг 2 октябрь, чоршанба куни ўтказилган машғулотлари ушбу меҳмонхонадан 20 дақиқалик масофада жойлашган Қатар Футбол уюшмаси Техник қўмитасига қарашли машғулот майдонларида ўтказилди.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 2 октябрь куни Тошкент – Дубай – Доҳа йўналиши бўйлаб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Emirates» авиакомпаниялари рейслари орқали парвоз қилиб, Қатар пойтахтига етиб келди. Бош мураббий Алексей Евстафеев, ёрдамчи мураббий Сергей Андреев ва дарвозабонлар мураббийи Алексей Рошин назорати остида ўтказилган машғулотларда футболчилардаги айнан йўл чарчоғини чиқаришга асосий эътибор қаратилди, асосан енгил чигалёзди машқлар ўтказилди.

Қатардаги «А» саралаш гуруҳи ўйинлари 4 октябрь куни старт олади. Ўзбекистон ёшлари дам оладиган 1-турда Непал Туркманистонга қарши, Ҳиндистон эса саралаш баҳслари мезбони Қатарга қарши майдонга тушади. Евстафеев шогирдлари эса саралашдаги юришини 6 октябрь куни, Туркманистонга қарши ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси» билан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев сараалш баҳсларига 23 нафар футболчини жалб этган. 

 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика