Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Ўзбекистон U-19 - Хитой U-19 - 0:0 News

Ўзбекистон U-19 - Хитой U-19 - 0:0

Баҳрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон U-19 - Хитой U-19 учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон U-19 - Хитой U-19 - 0:0
21 октябрь 2016. Манама. "Халифа Спортс Сити" стадиони. 21:30
 
Ҳакамлар
: Идаи Жумпеи, Очи Шинжи (иккиси Япония), Моҳд Бин Че Омар (Малайзия), Аммал Али Ал Жнеиби (БАА)

Ўзбекистон U-19: 12.Умиджон Эргашев, 2.Азизбек Суюнов, 5.Хушнудбек Авилов,  7.Санжар Қодирқулов (18.Шоҳрух Маҳмудходжиев, 74), 8.Саиджамол Давлатжонов, 10.Суҳроб Нуруллоев, 13.Жавоҳир Эсонқулов, 16.Жамшид Юсупов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Бегзод Ғанижонов, 23.Нурилло Тўхтасинов
Захира: 1.Умиджон Ҳамроев, 3.Хожиакбар Алижонов, 6.Азизжон Ғаниев,9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Достон Ибрагимов, 21.Шоҳрухжон Раимов.

Хитой U-19: 22.Ши Ксиадонг, 5.Хуанг Чуанг, 7.Занг Хонгжианг (16.Фенг Боксуан, 84), 9.Ву Веи, 10.Занг Юан, 14.Гао Хуазе (23.Нинг Веичен, 84), 15.Яо Даоганг, 17.Янг Лию, 18.Ху Жингханг, 19.Чао Йонгжинг, 20.Хуанг Зенгю.
Захира: 1.Занг Ян, 2.Веи Лаи, 3.Веи Зен, 4.Гуо Тианю, 6.Конг Зен, 8.Денг Юбиао, 11.Лин Лиангминг, 12.Ли Зенг, 13.Хуанг Чонг, 21.Гао Хеишенг,




                       МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                   ЯНГИЛАШ

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон - Хитой 0:0. Жасур Абдураимов шогирдлари 24 октябрь куни Эронга қарши чорак финалда майдонга тушишади.

90+2. ЗАРБАААААААААА! Захирадан майдонга тушган Нинг Веичен томонидан йўлланган зарбани Умид Эргашев қайтариб қолди!

90+2. Маҳмудхожиев майдон марказида қоида бузди.

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

88. Учрашувда энг фаол ўйнаганлардан бири Саиджамол Давлатжонов жароҳат олган кўринади, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

86. Хитойликлар гол уриш учун барча ишни қилиб кўришмоқда, вакилларимиз эса фақат қарши ҳужумда ўйнамоқда

83. Ўзгариш. Хитой. Занг Хонгжианг ўрнига Фенг Боксуан, Гао Хуазе ўрнига Нинг Веичен тушди

81. Учрашув тугашига 10 дақиқадан кам вақт қолди

76. Хитойликлар навбатдаги жарима тўпини амалга оширишади. Жарима майдонига узатилган тўпни Эсонқулов қайтариб юборди

74. Ўзгариш. Ўзбекистон. Санжар Қодирқулов ўрнига Шоҳрух Маҳмудходжиев тушди

70. Хитойликларнинг ташкил этаётган ҳужумлари анча хавфли чиқмоқда, аммо уларга омад етишмаяпти

68. Саиджамол Давлатжонов тўп билан олдинга ўтди, аммо рақибни йиқитди ва ҳужум узилиб қолди

65. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтариб юборишди

64. Хитойликлар жарима тўпига эга бўлишди.

60. Учрашув темпи юқори эмас. Жамоалар голга тортадиган вазиятлар ярата олишмаяпти

57. Чао Йонгжинг томонидан йўлланган зарба ноаниқ бўлди

54. Саиджамол Давлатжонов рақиб жарима майдони ичига ёриб кирди, аммо зарба бера олмади ва тўп йўқотилди

52. Жавоҳир Эсонқуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

50. Таймни хитойликлар фаол тарзда бошлашди

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

41. Тан олиш керак биринчи бўлимда хитойлик футболчилар кўпроқ хавфли вазиятни яратишди

39. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Занг Юан жарима майдони ичидан зарба берди, тўп деряли бўш дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди

36. ЗАРБААААА! Саиджамол Давлатжонов жарима тўпидан зарба берди, рақиб посбони ўз ўрнида!

33. Хитойликлар бурчак тўпи тепишади, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

31. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Занг Хонгжианг дарвозабонимиз билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси юқорига қараб учиб кетди

28. Ҳозирга қадар хитойликлар икки марта зарба беришди, вакилларимиз дарвоза томон умуман зарба беришмади

24.Санжар Қодирқулов ўнг қанотдан олдинга ўтиб йиқилиб тушди, ҳакам бу вазиятда қоида бузилмади деб ҳисоблади

20. Ўзбекистон асосан ҳимояланмоқда ва қарши ҳужумни кўзламоқда, Хитой эса фақат ҳужумга ўтмоқда

17. Ўйин темпи бироз тушгандек. Тўп асосан майдон марказида ушланиб турибди.

14. Гао Хуазенинг зарбасини Умиджон Ҳамроев қайтарди

12. Давлатжонов ҳужумга ўтишга уринди, бироқ рақиблар икки киши бўлиб қўполлик ишлатиб уни тўхатишди.

9. Хитойликлар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда

8. Занг Хонгжианг ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, Ҳусниддин Ғофуров хавфни қайтарди

6. Рақиблар бурчак тўпини амалга оширишди, дарвозага йўлланган зарбани ҳимоячимиз қайтаришга эришди

3. Хитойликлар баҳсни қўпол тарзда бошлашди, кўп бор қоида бузишмоқда

2. Қодирқулов ўнг қанотдан ажойиб рейд амалга оширди, аммо тўпни шерикларига узатиб бера олмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни олиб бўлган. Хитой эса аксинча гуруҳда охирги поғонани эгаллаши аниқ бўлиб улгурган.

- Бугун жамоамизни Ҳусниддин Ғофуров сардор сифатида майдонга бошлаб тушган.

- Энди навбат Хитой давлат мадҳиясига

- Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда...

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 21:30да бошланади.




Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика