Latest news

11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  9 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  37 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди News

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Қатар ёшлар терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Айни кунларда Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш учун Қатарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун мезбон – Қатар U-19 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Голларга бой учрашувда Александр Мочинов бош мураббийлигидаги терма жамоа 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоа бош мураббийи ушбу ўртоқлик учрашуви орқали, Тожикистонда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳслари олдидан терма жамоага чақирилган футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказди.

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

Доха, Қатар.

Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:4

Голлар:
С. Иззатов (20), Н. Куйбоков (54), И. Кенжабоев (80), С. Зокиров (90+6)

Ўзбекистон U-19: Умид Эргашев, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Ислом Кенжабоев, Иброҳим Йўлдошев, Жаҳонгир Абдусаломов, Санжар Зокиров, Абубакир Муйдинов, Ҳасан Йўлдошев


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика