Latest news

15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  0 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  3 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  2 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  4 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  21 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  19 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6

Ўзбекистон U-19 терма жамоамиз Япониядаги мусобақани ғалаба билан бошлади News

Ўзбекистон U-19 терма жамоамиз Япониядаги мусобақани ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониядаги "Balkom BMW" халқаро турниридаги иштироки иштирокини ғалаба билан бошлади.

Япониянинг Хиросима шаҳрида старт олган "Balcom BMW Cup" халқаро турниридаги илк учрашувда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Польша ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Таъкидлаш жоиз, учрашув анча қизиқарли ва голларга бой тарзда кечди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва мусобақа регламентига кўра ғолиб номи ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига омад кулиб боқди ва ушбу серия 6:5 ҳисобида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Аввалроқ хабар берилганидек, ушбу мусобақада Ўзбекистон ва Польша ёшларидан ташқари Япония ҳамда Хиросима шаҳри терма жамоаси ёшлари ҳам иштирок этадилар.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "Balcom BMW Cup" турниридаги иккинчи ўйинини 11 август куни Япония ёшларига қарши ўтказади.

"Balcom BMW Cup" халқаро турнири.
9 август. Хиросима, Япония.
Ўзбекистон (U-19) - Польша (U-19) - 2:2 (пенальтилар сериясида 6:5).

Голлар:
Достон Иброҳимов (23), Беҳзод Ғанижонов (32)

Ўзбекистон U-19: Шохруҳ Раимов, Ислом Қобилов, Хушнуд Авилов, Турсунбой Рахимбердиев, Азизжон Ғаниев, Жамшид Юсупов, Достон Иброҳимов, Жасур Яхшибоев, Сухроб Нуруллоев, Санжар Қодирқулов, Беҳзод Ғанижонов.

Турнир жадвали

Жамоа
Ў 
Ю 
Д 
М 
Т-Н 
О 
Япония 1 1 0 0 2-0 3
Ўзбекистон 
1 1 0 0 2-2 2
Польша 1 0 0 1 2-2 1
Хиросима 1 0 0 1 0-2 0


Эслатма: Мусобақа регламентига кўра, ўйиндан сўнгги пенальтилар сериясидаги ғалаба учун 2 очко берилади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика