Latest news

17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  2 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  9 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27

Ўзбекистон U-19 саралаш турнирини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади News

Ўзбекистон U-19 саралаш турнирини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш турнири илк учрашувида Бутан ёшлар терма жамоасини йирик – 7:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бангладеш пойтахти Дака шаҳрида давом этаётган саралаш турнирида бугун 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳнинг илк учрашувида Бутан ёшларига қарши майдонга тушди. Учрашувда катта устунликка эришган Ўзбекистон ёшлари якунда йирик – 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида иккита гол киритган Жасур Абдураимов жамоаси иккинчи бўлимда Бутан ёшлари дарвозасига жавобсиз бешта гол киритишди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Бангладеш ёшлар терма жамоаси Шри-Ланкани 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш.

“A” гуруҳи, 1-тур.

Ўзбекистон U19 - Бутан U19 - 7:0
Голлар: Ҳусниддин Ғофуров (43), Шароф Муҳиддинов (45), Санжар Қодирқулов 54, Бобур Абдухолиқов (72, 80), Саиджамол Давлатжонов (88), Нурилло Тўхтасинов (90+3).
Ўзбекистон U19: 1.Умиджон Ҳамроев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳусниддин Ғофуров, 4.Ҳушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Нурилло Тўхтасинов, 8.Шароф Муҳиддинов, 9.Санжар Қодирқулов (Бобур Абдуҳолиқов, 64), 10.Достон Ибрагимов (Саиджамол Давлатжонов, 46), 14.Ҳожиакбар Алижонов, 16.Бегзод Ғанижонов (Суҳроб Нуруллоев, 43).

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика