Latest news

08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  1 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  4 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  11 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  1 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   11 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2

Ўзбекистон U-19 қизлари Ливан U-19 терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди News

Ўзбекистон U-19 қизлари Ливан U-19 терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Иорданияда давом этаётган ОЧ-2015 саралаши 2-турида Ливан U-19 терма жамоасини йирик 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун Иордания пойтахти Амман шаҳрида келаси йили ўтказиладиган U-20 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Вячеслав Солохо ва Баҳром Норсафаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 қизлари саралашнинг 2-тур баҳсида Ливанга қарши майдонга тушишди. Учрашувда катта устунликка эришган Ўзбекистон U-19 қизлари якунда йирик - 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, Саралашнинг илк турида Ҳиндистон U-19 аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси қизлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, иккинчи учрашувда Иордания Ливан устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Саралашнинг сўнгги тур баҳслари 9 ноябрь куни ўтказилади. Унда Ўзбекистон U-19 қизлари Иордонияга қарши баҳс олиб боришса, Ливан Ҳиндистонга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган терма жамоа Осиё Чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
2-тур. 7 ноябрь. Иордания. Амман.
Ўзбекистон - Ливан  7:0
Голлар:
Нодира Муйдинова (29, 45, 83), Нилюфар Қудратова (33, 49, 79), Мафтуна Шойимова (90)
Ўзбекистон U-19: Лайло Тиловова (Мафтуна Жонимқулова), Мафтуна Шойимова, Файёза Самандарова, Умида Худойбоқова (Феруза Бобохўжаева 45), Дилноза Бектемирова, Шоҳида Тожиддинова, Дилдора Нозимова, Севара Нормуродова (Шахноза Қурбонова 62), Нилюфар Қудратова, Нодира Муйдинова, Умида Зоирова.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика