Latest news

00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  1 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  19 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  6 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  29 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  4 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 19:36"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди  17 19:21Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"  18 18:50Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор": Жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  11 18:20Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум  13 17:53"Барселона" Бруно Гимараэшни сотиб олмоқчи, аммо бунинг учун клуб сардорларидан бирини сотиши керак  5 17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  28

Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Венгрия ёшлари билан дуранг ўйнади News

Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Венгрия ёшлари билан дуранг ўйнади

Венгрияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси кеча Венгрия ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари 6 июль куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Венгрияга учиб кетгани ҳақида маълумот берган эдик. Режага кўра, Будапештда 8 ва 11 июль кунлари Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказилиши керак эди. 8 июль, сешанба куни ҳар иккала терма жамоа ўзаро илк ўйинда майдонга тушишган ва унда 2:1 ҳисобида Равшан Ҳайдаров шогирдлари ғалаба қозонган эдилар.

11 июль куни терма жамоалар ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди ва қизиқарли кечган учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг голларига 4-дақиқада илк учрашувда дубл қайд этган Забиҳилло Ўринбоев ва 71-дақиқада Аслиддин Абдиевлар муаллифлик қилишди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари 12 июль куни Будапештдаги йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.
Венгрия, Будапешт. 11 июль.
Венгрия U-19 - Ўзбекистон U-19 2:2
Голлар:
Забиҳилло Ўринбоев (4), Аслиддин Абдиев (71)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика