Latest news

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  0 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси News

Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган Grassroot конференцияси олдидан AFC Special Elite Youth Football Awards 2025 маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этиб келинаётган U-19 чемпионати Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси деб эътироф этилди. Мукофотни ОФК бош котиби ўринбосари — Шин Ман Гил Лиганинг Мусобақаларни ўтказиш бўлими бош мутахассиси, U-19 чемпионати менежери — Қудратбек Мадраимовга топширди. Совринни топшириш маросими чоғида айни дамда Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сафидаги аксарият футболчилар айнан ушбу мусобақада шаклланганини алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мазкур нуфузли мукофот ҳар йили мунтазам равишда топширилади. Сўнгги икки йил давомида бу совринга Япониянинг турли ёш тоифаларидаги лигалари сазовор бўлган эди. Жорий йилда эса ушбу мукофот Ўзбекистон U-19 чемпионатига насиб этди.  

Танловда ғолибни аниқлашда бир қатор мезонлар — мусобақа ташкилотчилиги, йил давомида ўтказилган ўйинлар сони, инфратузилма даражаси, ҳакамлик сифати, мураббийларнинг малакаси ҳамда сўнгги йилларда мазкур чемпионатдан етишиб чиққан профессионал футболчилар сони инобатга олинди. Юқоридаги кўрсаткичлар бўйича U-19 чемпионати Осиёда тенгсиз деб топилди.

Маълумот учун, айни кунларда U-19 чемпионатининг плей-офф ўйинлари марказлашган ҳолда Тошкентдаги "Жар" стадионинг захира майдонида ўтказилмоқда. Финал учрашувига эса "Жар" стадионининг асосий майдони мезбонлик қилади. Бундан ташқари, ўзбек футболи иқтидорларининг энг катта бозори ҳисобланган мусобақанинг кучли футболчилари иштирокидаги баҳслар Лиганинг замонавий кўчма телевизион станция воситасида жонли эфирда Лиганинг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали юқори сифатда намойиш этилмоқда.

Rating: +8   

Comments

+1   
11 nov 15:19:45
Rustam Ruziyev
Табриклаймиз
   
12 nov 20:15:21
PFK HAQIQAT
Mashal va Nasaf.
Paxtakor va bunyodkor
Yarim final
   
11 nov 21:07:55
Мирзаев Б
Табриклар...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика