Latest news

17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  2 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  1 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  3 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  3 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  10

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Вьетнамга учиб кетди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Вьетнамга учиб кетди

Ўзбекистон U-19 аёлллар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 4 август куни Вьетнам пойтахти Ханои шаҳрига учиб кетди.
Айни дамда Вячеслав Солохо мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Вьетнамда 9 август кунигача йиғин ўтказади. Мазкур йиғин давомида давомида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мезбон - Вьетнам U-19 аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Режага кўра, мазкур ўртоқлик ўйинлари 6 ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Таъкидлаш лозим, ушбу йиғин Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 29 июль куни Тошкентда йиғин бошлаган ва 3 август кунига қадар иккита назорат ўйинида майдонга тушган эди. Дастлаб, 30 июль куни бўлиб ўтган ўйинда «Металлург» клуби аёллар жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, 2 август куни бўлиб ўтган учрашувда «Бунёдкор» устидан ғалаба қозонилди - 3:0.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика