Latest news

17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  1 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  4 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  0 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  2 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  15 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси иккинчи ўйинда Озарбайжонни мағлуб этди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси иккинчи ўйинда Озарбайжонни мағлуб этди

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Баку шаҳрида Озарбайжон U-19 аёллар терма жамоаси қарши ўтказилган иккинчи ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган қизлар терма жамоаси Озарбайжон пойтахтида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Ушбу йиғин давомида озарбайжонликлар билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилганди. Дастлабки ўйин 15 июль куни бўлиб ўтди ва унда Озарбайжон U-19 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

17 июль куни бўлиб ўтган иккинчи назорат учрашувида эса Севара Нормуродова ҳамда Шаҳноза Қурбонова киритган голлар эвазига ғалаба қозонди – 2:0.

Баҳром Норсафаров бошқариб бораётган терма жамоа 18 июль куни Тошкентга қайтади.

Ўртоқлик учрашуви

17 июль, Баку, Озарбайжон.

Ўзбекистон U-19– Озарбайжон U-19– 2:0

Голлар: Севара Нормуродова, Шаҳноза Қурбонова

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика