Latest news

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  3 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  44 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда! News

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!

Кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони эътиборингизга ҳавола қилинди.

Ундаги асосий янгиликлардан бири таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "90minutuz" ижодкорлари қаторига қўшилганида бўлди.

Подкастнинг бу галги сонида Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақиятли иштироки, ўсмирлар, ёшлар терма жамоалари ва МТЖ ўртасидаги боғлиқлик, клуб ва терма жамоадаги йиғинидаги сифат, U-17 авлодини йўқотмаслик учун нималар қилиш зарурлиги, Ҳусанов атрофидаги вазият, "юлдузлик касали", ЕЧЛдаги тўқнашувлар, Италия футболи: яхши формадаги Шомуродов ва тарихий аҳамиятга эга БАА – Ўзбекистон учрашуви ҳақида сўз борди.

Хусусан, подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг маълум қилишича, U-17 Осиё Кубогида ўзини кўрсатган 15 ёшли ўзбек футболчисига Европа клублари томонидан қизиқиш мавжуд.

"Муҳаммад Ҳакимовни жуда кўпчилик эътироф этяпти. Унга "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" жамоалари қизиқмоқда. У ва Асилбек Алиев 2009 йилда таваллуд топган. Алиев тўпурар бўлди, Ҳакимов ҳимояни мустаҳкам ушлади. 

Ҳакимов қандай қилиб терма жамоага кирганини биласизларми? У яқингача термада бўлмаган. Гап шундаки, 2 ой олдин 2009 ва 2008 йилги футболчилар бир пайтда Саудия Арабистонига йиғинга йўл олди. Ўша йиғинда 2008 йиллар ўйинини ўйнаб бўлган, ортидан 2009 йиллар ўйнаши кўзда тутилган. Учрашувлар ёнма-ён майдонда ўтказилган. Мураббийлар штаби ўйинни кузата туриб Ҳакимовни пайқаб қолишган. Бунга қадар у фақат 2009 йиллар термасида тўп тепган. Одил Аҳмедовникига ўхшаш вазият такрорланди, яъни Ҳакимов таянч ярим ҳимоясида эмас, ҳимояда ҳаракат қилди. Хабарингиз бор, Абрамов ўз пайтида Аҳмедовдан таянч ярим ҳимоясида эмас, ҳимояда фойдаланиб турарди. 

Ҳакимовнинг ютуғи – ҳужумни яхши бошлаш кўникмаси борлигида. Шунинг учун бемалол марказий ҳимоядан туриб ҳужумни бошлаб турди", – деди Юлдашев.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика