Latest news

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  25 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини давом эттирмоқда News

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини давом эттирмоқда

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 22 июль куни Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Йиғин давомида 24 июль куни Нуралиев шогирдлари Тошентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар. Қизиқарли кечган баҳсда «Пахтакор» ёшолари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Дастлаб, учрашувнинг 60-дақиқасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Жамшид Болтабоев ҳисобни очган бўлса-да, Нуралиев шогирдлари якунда ҳисобни ушлаб қола олишмади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев мазкур ўйинда шогирдларининг ўйинидан кўнгли тўлганини таъкидлаб ўтди. «Ўйин анча тезкор руҳда ўтди ва шогирдларим бугун ёмон ҳаракат қилишмади. Биз ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, аммо дарвозабоннинг икки қўпол хатоси эвазига мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, бу каби ўйинларнинг натижаси муҳим эмас. Асосийси - футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кўздан кечириш ва уларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш», - дейди Нуралиев.

Шунингдек, ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ҳар бир йиғин давомида бир неча нафар янги футболчилар кўрикдан ўтаётганини қўшимча қилди. «Ушбу йиғинимизга «Бунёдкор» сафида икки янги футболчини таклиф қилдик. Сабаби, улар Биринчилик баҳсларидаги ўйинлари билан мураббийлар штабимизда яхши таассурот қолдиришди. Шунингдек, йиғинимизда янги дарвозабон кўрикдан ўтмоқда. Айтиш мумкинки, терма жамоамизда селекция ишлари яхши йўлга қўйилган», - дейди Нуралиев.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг Тошкент шаҳридаги йиғини 28 июль кунига қадар давом этади ва бунгача Нуралиев шогирдлари яна иккита назорат учрашувида майдонга тушади. 26 июль куни Ўзбекистон ўсмирлари «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши майдонга тушишса, 28 июль куни Нуралиев шогирдларига Тошкентнинг бошқа бир жамоаси - «Локомотив»нинг ёшлар жамоаси рақиблик қилади. Иккала ўйин Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади. Бунёдкорга қарши учрашув соат 17:00да бошланса, Локомотив клуби ёшларига қарши ўйиннинг бошланиш вақти соат 10:00га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади. Мазкур турнирнинг финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика