Latest news

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  6 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испанияга жўнаб кетди News

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испанияга жўнаб кетди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 27 сентябрь куни Марбелья шаҳридаги ҳалқаро турнирда иштирок этиш учун Испанияга учиб кетди.
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳри мезбонлик қиладиган U-17 ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этади. Мазкур мусобақада, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан ташқари Аргентина, Кот д‘ Ивуар ҳамда Мексика ўсмирлар (U-17) терма жамоалари қатнашади.

Таъкидлаш жоиз, юқорида номлари келтирилган терма жамоаларнинг барчаси шу йилнинг октябрь ойида БАА мамлакатида старт оладиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчилари саналишади.

Испаниядаги халқаро турнир Нуралиев шогирдлари учун октябрь ойида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги дастлабки учрашувида 30 сентябрь куни Кот д‘ Ивуар ўсмирлар терма жамоасига қарши тўп суради. Нуралиев шогирдлари 2 октябрь куни Мексика ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйнаса, турнирдаги сўнгги учрашувда 4 октябрь куни Аргентина ўсмирлари Ўзбекистонга рақиблик қилади.

U-17 ўсмирлар ўрастидаги Халқаро турнир.
30 сентябрь - 4 октябрь. Марбелья, Испания

30 сентябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Кот д'Ивуар (U-17)

2 октябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Мексика (U-17)

4 октябрь.
Аргентина (U-17) - Ўзбекистон (U-17)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика