Latest news

22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  68 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  187 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  10 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  1 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг интизомли жамоаси News

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг интизомли жамоаси

U-17 жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунланди.

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Индонезияда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида 3 ўйинда 4 очко жамғарган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистонликлар нимчорак финалда Англия тўсиғидан ўтишга уриниб кўради. 

Якунига етган гуруҳ босқичи баҳсларидан сўнг "оқ бўрилар" мусобақадаги энг интизомли жамоа бўлиб турибди. Марказий Осиё минтақаси вакили футболчиларига учта ўйинда ҳакам томонидан бирорта карточка кўрсатилмади, бу эса иштирокчилар орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистондан кейинги ўринда эронликлар ўсмирлар интизом борасида пешқадамлар орасида бормоқда. Уч ўйинда форслар атиги бир маротаба огоҳлантирилган. Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Англия футболчиларида эса иккита огоҳлантириш мавжуд.

Сариқ карточка билан жазоланишлар борасида энг ёмон кўрсаткич Сенегалга тегишли — 7та. Бироқ африкаликларниг бирор ўйинчиси майдондан четлатилмаган. Канада ўсмирлари эса гуруҳ баҳсларида 4та сариқ, 1та қизил карточка ишлаб олишди.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика