Latest news

18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  0 17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  16 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари бугун Малайзия U-19 ёшларига қарши ўйнайди News

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари бугун Малайзия U-19 ёшларига қарши ўйнайди

Куала-Лумпур шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси, бугун Малайзия U-19 ёшлар термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган йиғин тақвимига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги ўсмирлар терма жамоаси бугун аввалдан режалаштирилганидек Малайзия U-16 ўсмирлари билан эмас, балки Малайзия U-19 ёшлари билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 16:45да бошланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, кеча куннинг иккинчи ярмида бу ердаги илк машғулотларини ўтказди. 31 августгача давом этадиган йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви эса, 28 август куни Малайзия U-16 ўсмирларига қарши ўтказилади.

Малайзиядаги йиғин якунига етгач, терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика