Latest news

13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  0 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  0 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  15 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  32 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  26 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари Ироқни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди News

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари Ироқни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши 4-турда Ироқ терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Айни кунларда Осиёнинг тўртта давлатида U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинлари давом этмоқда. Вьетнам мамлакати мезбонлик қилаётган саралашнинг "D" гуруҳи 4-тури доирасида Ироқ ўсмир қизларига қарши майдонга тушган Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари мусобақадаги иккинчи ғалабасини қўлга киритишди ва очколари сонини 7тага етказиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги илк учрашувда Вьетнамга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўзбекистонлик ўсмирлар 2-турда Фаластин ўсмирлари билан дуранг ўйнашган 1:1 ва Гонгконгни 2:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни гуруҳ пешқадами Австралияга қарши ўйнайди.

U-16 ўсмир қизлар ўртасида ОЧ саралаши.

"D" гуруҳи, 4-тур.

1 сентябрь. Ханои, Вьетнам.

Ўзбекистон U-16 – Ироқ U-16 – 4:0.

Голлар
: Шаҳноза Юсупова 6, 72, Анора Фармонова 47, Тожинисо Рашидова 57

Ўзбекистон U-16: Зарина Саидова (Екатерина Носкова, 77), Озода Хожиева, Тўраева Маржона, Шахноза Юсупова, Тожинисо Рашидова (Шаҳзода Фозилова, 64), Альбина Бобоқулова, Анора Фармонова, Ильвина Камалиева (Парвина Шомирзаева, 46), Диёра Эркинова, Меҳриёна Тоирова, Мадина Ҳикматова.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика