Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Ўзбекистон U-16 ҳамда U-19 терма жамоалари халқаро турнирда иштирок этадилар News

Ўзбекистон U-16 ҳамда U-19 терма жамоалари халқаро турнирда иштирок этадилар

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониядаги халқаро турнирда иштирок этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 4 август куни Тошкентда йиғинга киришади ва икки кунлик машғулотлардан сўнг Япониянинг Хиросима шаҳрига учиб кетади.

Мазкур турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хиросима шаҳри терма жамоаси (U-19), Польша (U-19) ҳамда Япония (U-19) терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушадилар. Мазкур турнир ўйинлар 7 августдан 13 август кунигача бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 5 август куни Тошкентда йиғинга киришади ва 7 август куни халқаро турнирда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади. Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур турнирда Хитой ҳамда Мўғулистон U-16 ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 26 сентябрь - 6 октябрь кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси эса Фаластинда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ саралашида қатнашадилар.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика