Latest news

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  1 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  164 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  2 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев: "Кўп вақт йўқотдик. Энди йиғинлар тўхтамайди" News

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев: "Кўп вақт йўқотдик. Энди йиғинлар тўхтамайди"

Шу кунгача ҳавотирларни ошираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ниҳоят йиғин ўтказмоқда.

2022 йил ҳисобидан биринчи маротаба ўқув-йиғин машғулотини олиб бораётган терма жамоамизга Жамолиддин Раҳматуллаев бош мураббий этиб тайинланди. Бунга қадар ушбу вазифани Сервер Жепаров бажариб келаётган эди. Маълумот учун, Жамолиддин Раҳматуллаев 1986 йилда таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини "Локомотив" ва "УзДонгЖу" каби жамоаларда тўп тепган. Мураббий сифатидаги фаолиятини "Спартак-Тошкент" жамоасида бошлаган. 2020 йилдан бошлаб "Бунёдкор" U-18 бош мураббийи ва Ўзбекистон У-16 терма жамоасининг бош мураббийи ёрдамчиси сифатида ишлаб келган. Эндиликда унга мураббийлар штабида Анвар Раҳимов, Собир Усмонхўжаев, дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев кўмаклашади. Терма жамоамизнинг кечаги машғулотлари аввалида бош мураббийни суҳбатга чорлаб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 


U-16 ўсмирлар терма жамоасига бош мураббий тайинланди - Жамолиддин Раҳматуллаев!


"Мазкур терма жамоа мен учун янгилик эмас. Чунки Сервер Решатович билан терма жамоа шаклланишни бошлагандан буён биргаман. Маълум сабабларга кўра Сервер Решатович лавозимини тарк этгач раҳбарият терма жамоа бош мураббийлигини ишониб топширди. Берилган имкониятдан фойдаланиб жамоани қабул қилиб олдим. Олдиндаги режаларимиз, мақсадларимиз белгилаб берилган. ЎФА раҳбарияти билан ҳар томонлама келишиб олдик",- дейди мураббий. 


Саралаш баҳсларига ҳеч қанча вақт қолмаган. Мана шу вақт ичида футболчиларда халқаро тажрибани шакллантириб олиш муҳим.  Ўтган уч ой ичида ҳеч қандай ўртоқлик учрашувлари ўтказмаган терма жамоамизнинг олдида қийин вазифа турибди. Бунинг учун эса мусобақалар, хориж йиғинлари зарур. Бу борада Жамолиддин Раҳматуллаев қуйидагича фикрларни билдирди. 


"Тўғри айтдингиз. Олдимиздаги энг муҳим мусобақа саралаш баҳслари. Хабарингиз бор Ўзбекистон иккинчи саватчадан ўрин олган. Бу бизга жуда катта огоҳлик қўнғироғидир. Гуруҳимизда кучли рақиблар бўлиши аниқ. Уч ой йиғин ўтказганимиз йўқ. Кўп вақт йўқотдик. Раҳбарият билан мазкур масалада гаплашдик. Бундан буён дам олиш йўқ. Эндиликда йиғинларни тўхтатмаймиз. Апрель ойидаги 10 кунлик йиғинимиздан сўнг, май ойида CAFA турнирида иштирок этамиз. Таркибимизнинг ўзаги деярли аниқлаб олинган. Шунга қарамай бир нечта янги ёшларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқчимиз. CAFA мусобақасидан сўнг халқаро ўйинлар давомийлигини узмаслигини раҳбарият ваъда берди. Бошқа йўлимиз ҳам қолмаган. Нимагадир эришмоқчи бўлсак, қисқа вақтдан максимал даражада фойдаланишимиз керак. Футболчилар ҳам ҳис қилиб олиши лозим",- дейди Раҳматуллаев. 


ФОТО Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғинни бошлади


"Ўйин ва кўникмани шакллантиришда муаммо бўлмайди, деб ўйлайман. Чунки Сервер Решатович ва менинг қарашларимда катта фарқ йўқ. Болалар учун ҳам бу яхши. Фақатгина кучли рақиблар билан ўйинлар орқали мукаммалаштиришимиз талаб этилади. Ишлашимиз керак бўлган асосий нарса яхлит жамоани тузиш. Боиси 3 ой кичик муддат эмас. Ҳозирги ҳолатда мазкур жиҳат яққол кўзга ташланади. Машғулотларда, ўртоқлик ўйинларида ҳимоя чизиғимизни мустаҳкамлаб олишимиз даркор. Қачонки, мудофаа чизиғи яхши бўлса, ҳужумкор ўйин кўрсата оламиз. Қолганларидан кўнглим тўқ",- дейди мураббий. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика