Latest news

12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  1 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  3 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  13 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан 7та факт News

Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан 7та факт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nation's Cup-2023" мусобақасида ғалабали юришини давом эттирди.

Иккинчи турда Туркманистон рақиблик қилган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хўш, бу ўйиндан сўнг нималар ўзгарди? Айрим фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- Ўзбекистон Туркманистон устидан ўзаро 11 учрашувида 9 ғалабасини қўлга киритди ва бу юрт вакиллари билан мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Қўшниларимиз ўз тарихида фақат 1 маротаба ғалаба қозонган (1992 йил). 

- "Оқ бўрилар" Туркманистон билан 3та учрашувдан бери ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолмоқда. Ҳамюртларимиз сўнгги бор 2001 йил ЖЧ-2002 саралаш босқичида 2та тўп ўтказиб юборишган. 

- Элдор Шомуродов Туркманистонга қарши сўнгги 2 учрашувда 4та гол урди ва ўзаро ўйинларда тўпурар бўлиб олди. Бунгача энг яхши кўрсаткич Миржалол Қосимовда эди - 3та гол. 

- Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Сречко Катанец шогирдлари кетма-кет 7та ўйиндан бери Ўзбекистонда ўтган учрашувларда дарвозасидан гол ўтказиб юбораётгани йўқ. Охирги маротаба жамоамиз дарвозасига 2022 йил Наманганда ўтган "Navruz Cup" турнирида Уганда тўп киритган (4:2). 

- Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобидаги голлари сони 36тага етди. Бунгача рекордчи Максим Шацких билан кўрсаткичи тенг эди (34та гол). 

- Ўтган турда Ўмон билан ўйинда дебют қилган ёшлар Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов миллий терма жамоа либосида майдонга тушган ҳисоб бўйича 2033 ва 2034-футболчи бўлишди. 

- Абдувоҳид Неъматов 2 йилдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси таркибида асосий таркибда майдонга тушди. У сўнгги бор 2021 йил март ойида Вадим Абрамов бошчилигида Ироққа қарши кечган баҳсда дарвозани қўриқлаган эди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика