Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  1 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Ўзбекистон - Тожикистон. Усмон Тошев футболчилар рўйхатини эълон қилди News

Ўзбекистон - Тожикистон. Усмон Тошев футболчилар рўйхатини эълон қилди

Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашув олдидан Душанбедаги йиғин учун таркибни эълон қилди.

Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Тожикистон миллий терма жамоаси 25 август куни Душанбеда тўпланишади ва 3 сентябрь куни Ўзбекистон билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлайди. Усмон Тошев ушбу йғинга жами 24 нафар футболчини таклиф қилди. “Бунёдкор” клуби футболчиси Давронжон Эргашев терма жамоага Тошкентда қўшилади.

ФИФА регламентига кўра ўтган йили ноябрь ойида Малайзия терма жамоаси билан кечган ўртоқлик учрашувида қизил карточка олган Душанбенинг “Истиқлол” жамоаси дарвозабони Рустам Ятимов Ўзбекистон билан учрашувда майдонга тушмайди. Шунга қарамасдан Ятимов терма жамоа билан машғулотларда иштирок этади.


Йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати.
Дарвозабонлар:
Рустам Ятимов (“Истиқлол”), Шоҳруҳ Қирғизбоев (“Локомотив” Помир), Қурбонали Бобоев (“Кўктош”).

Ҳимоячилар: Актам Назаров, Искандар Жалилов, Давлатмир Табрези, Зоир Жўрабоев (барчаси “Истиқлол”), Манучеҳр Сафаров (“Локомотив” Помир), Хуршед Бекназаров, Алишер Баротов (иккаласи “Хўжанд”).

Ярим ҳимоячилар: Алишер Жалилов, Амирбек Жўрабоев, Эҳсони Панжшанбе, Муҳаммаджон Раҳимов (барчаси “Истиқлол”), Илҳом Баротов (“Истаравшан”), Умаржон Шарипов, Шарафжон Солеҳов ( иккаласи “Хатлон”), Шарафжон Солеҳов (“Баган”, Ҳиндистон), Хуршед Абдуллаев (“Душанбе-83).

Ҳужумчилар: Манучеҳр Жалилов, Шериддин Бобоев (иккаласи “Истиқлол”), Жаҳонгир Эргашев, Дилшод Бозоров, Тоҳир Маладустов (барчаси “Хўжанд”).

Бош мураббий: Усмон Тошев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика