Latest news

08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  10 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  52 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  21 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари ўйинлари ҳақида News

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари ўйинлари ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш гуруҳ босқичидаги рақиблари ўтган ҳафтада ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.

Жанубий Корея миллий терма жамоаси ўтган ҳафтада Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Испанияга қарши ўйиндан сўнг Ули Штилике жамоаси 5 июнь куни Чехия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эрон миллий терма жамоаси эса, ўтган ҳафтада Македония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги уччала голга ҳам Сардор Азмун муаллифлик қилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Хитой терма жамоаси эса ўз майдонида Тринидад ва Тобаго терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичи илк туридаги рақиби – Сурия терма жамоаси эса 3-5 июнь кунлари Таиландда бўлиб ўтган "Қирол Кубоги" турнирида иштирок этди. Мусобақа ярим финалида мезбон – Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушган Сурия терма жамоаси 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса Таиланд ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Учинчи ўрин учун ўйинда эса, Сурия терма жамоаси БААни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақибларининг ўртоқлик учрашувларида қайд этган натижалари.

Жанубий Корея – Чехия 2:1
Голлар:
Юн Битгарам (26), Сук Хен Жон (40) – Марек Сухи (46).

Македония – Эрон 1:3
Голлар
: А. Трайковски (10) – С. Азмун (8, 20, 60).

Хитой – Тринидад ва Тобаго 4:2
Голлар:
Жиан Нинг (3), Жанг Йи (31, 65), Ху Рентиан (89) – У. Плаза (67, 86).

"Қирол Кубоги". Ярим финал.
Таиланд – Сурия 2:2 (пенальтилар сериясида 7:6).
Голлар
: Т. Дангда (21), М. Тоссакаи (44) – М. Алмаваз (60), А. Агия (86).

"Қирол Кубоги". Учинчи ўрин учун ўйин.
БАА – Сурия 0:1
Гол:
Ҳ. Мидо (50).

Rating: -47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика