Latest news

16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  0 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  3 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  3 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  1 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаши сўнгги босқичларини қандай бошлаган? News

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаши сўнгги босқичларини қандай бошлаган?

1 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўйин билан ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичини бошлайди.

Терма жамоамиз бундан олдинги 5та мундиал саралашининг сўнгги босқичига қадар етиб келган. 1998 йилги Жаҳон чемпионати саралаши охирги босқичини Ўзбекистон сафарда Японияга қарши баҳс билан бошлаган. Ўшанда Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги терма жамоамиз 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Якунда термамиз 8та ўйиндан 6 очко тўплаб беш жамоа орасида тўртинчи ўринни банд этганди.

2002 йилги ЖЧ саралаши сўнгги босқичи 1-турини БААга қарши сафарда ўтказган Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди. 8та турда Ўзбекистон 10 очко билан беш жамоа ичида учинчи бўлганди.

ЖЧ-2006 саралаши охирги босқичи Саудия Арабистонига қарши ўйин билан бошланганди. Германиялик Хайнц Юрген Гёде бошчилигидаги терма жамоамиз ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Якунда 5 очко билан тўрт жамоа орасида учинчи ўринни банд этган Ўзбекистон плей-офф босқичига йўл олганди.

2010 йилги мундиал саралашининг 3-босқичининг илк учршауви Тошкентда Австралияга қарши ўтказилган. Ўшанда "яшил қитъа" вакиллари 1:0 ҳисобида зафар қучишган. 8та турдан сўнг 4 очко олган Ўзбекистон беш жамоа орасида сўнгги поғонани банд этганди.

Ниҳоят 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг охирги босқичини ўз уйида Эронга қарши ўйин билан бошлаганди. Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоамиз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Якунда иккинчи бўлган Жанубий Корея билан бир хил 14 очко тўплаган Ўзбекистон тўплар нисбатига кўра учинчи ўринни олган ва плей-офф босқичига йўл олганди.

2018 йилги мундиал саралашининг охирги босқичини Сурияга қарши Тошкентдаги баҳс билан бошлаймиз. Бу сафар Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа қандай натижа қайд этишини икки кундан сўнг билиб оламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика