Latest news

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   10 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Ўзбекистон терма жамоаси Монтевидеога етиб борди News

Ўзбекистон терма жамоаси Монтевидеога етиб борди

Ўзбекистон терма жамоаси 8 июнь куни Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Кеча тонгда терма жамоамиз делегацияси Истанбулга учиб кетганди. Туркиядан сўнг жамоамиз Испания пойтахти Мадрид шаҳрига учиб борди.
championat.asia
Мадридда терма жамоамиз икки гуруҳга ажралган ходимлар Iberia авиакомпаниясининг IB 6827 рейси орқали Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрига учишди. Бугун маҳаллий вақт билан соат 5:00да (Тошкентда 13:00да) терма жамоа ходимлари ўтирган самолёт Сан-Паулу шаҳрига бориб қўнди. 

Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчилар эса Мадриддан Iberia авиакомпаниясининг IB 6011 рейси орқали тўғри Монтевидеога учишди. Маҳаллий вақт билан соат 08:00да (Тошкентда 16:00да) футболчилар ва мураббийлар ўтирган самолёт Уругвай пойтахтига бориб қўнди.

Маълумот учун, Сан-Паулу ва Монтевидео шаҳарлари орасидаги масофа 1564 километрга тенг. Терма жамоамиз ходимлари қачон Уругвай пойтахтига бориши ҳозирча маълум эмас.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика