Ўзбекистон терма жамоаси 29 май куни йиғинни бошлайди
22 may 2016 12:38
News
Ўзбекистон терма жамоаси 29 май куни йиғинни бошлайди
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси кейинги ҳафтадан йиғинга киради.
29 май куни бошланадиган йиғинда асосан олий лигада ўйнаётган футболчилар ва баъзи легионерлар иштирок этишади. Биринчи йиғинни Россия премьер-лигасида фаолият олиб бораётган Виталий Денисов ва Одил Аҳмедов ўтказиб юборишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 7 июнь куни Австрияда Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. 2 июнь куни Тошкентда ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Фақат ҳозирча рақиб номи маълум эмас.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments