Ўзбекистон - Сурия учрашуви бош ҳакамини ўзбек футбол мухлислари жуда яхши танишади
11 jan 2024 16:35
News
Ўзбекистон - Сурия учрашуви бош ҳакамини ўзбек футбол мухлислари жуда яхши танишади
Аҳмад Ал Каф ўзбекистонлик футбол мухлисларига жуда яхши таниш. У 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё кубоги финалида ишлаган. "Қорли финал" номи билан ёдда қолган баҳсда Ўзбекистон Вьетнамни қўшимча таймларда 2:1 ҳисобида таслим қилганди.
Ал Каф мазкур баҳсни бошқариб борганди. Ўша мусобақада иштирок этган Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Одилжон Ҳамробеков, Ҳожиакбар Алижонов ва Бобир Абдихолиқов айни пайтда миллий терма жамоа сафида Осиё кубоига тайёргарлик кўришмоқда. Ашурматов 2018 йилги финалда гол ҳам уришга муваффақ бўлган эди.

U-23 Осиё чемпионати. Финал
27.01.2018. Чангжоу, Хитой.
Вьетнам U-23 – Ўзбекистон U-23 1:2
Бош ҳакам: Аҳмад Ал Каф (Ўмон)
Голлар: Нгуен Куанг Хаи 41 – Рустамжон Ашурматов 8, Андрей Сидоров 119.
Ўзбекистон U-23: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акром Комилов, 5. Аббос Отахонов (22.Бобур Абдухолиқов, 113), 20. Достон Турсунов, 6. Азиз Ғаниев, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Жавоҳир Сидиқов (11. Андрей Сидоров, 118), 8. Жасур Яхшибоев (16. Дониёр Нарзуллаев, 46), 17. Достон Ҳамдамов, 9. Забиҳилло Ўринбоев.
|
Uzbekistan |
Asian Cup Grp. B . Round 1 13/01/2024, 22:30 0
:
0
Finished
|
Syria |
Stadium: Jassim Bin Hamad Stadium, 10198 spectators
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments