Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Ўзбекистон Суперкубоги - 2021. "Пахтакор"нинг тўртинчи уриниши омадли чиқадими? News

Ўзбекистон Суперкубоги - 2021. "Пахтакор"нинг тўртинчи уриниши омадли чиқадими?

Эртага "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари Суперкубок баҳси орқали янги мавсумни бошлаб беришади.

Унда мамлакат чемпиони мақоми сифатида "Пахтакор" ва кубокда ҳам жамоа ғолиб чиққани сабаб икккинчи ўрин соҳиби "Насаф"га қарши баҳс олиб боради.

Биз эса мазкур учрашув олдидан қизиқарли маълумотлар, фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Жорий йилги Ўзбекистон Суперкубоги тарихдаги олтинчиси ҳисобланади. Бунга қадар ўтказилган бешта учрашувда "Навбаҳор", "Бунёдкор" ,"Локомотив" икки бор ва "Насаф" бир маротаба бош совринга эга чиққан. "Пахтакор" ушбу бешта ўйиннинг учтасида иштирок этган ва барчасида мағлубиятга учраган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив" ва 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган. Эртанги баҳс "шерлар" учун Суперкубокдаги тўртинчи беллашув ҳисобланади. "Насаф" учун эса иккинчисидир. Бу жамоалар умумий ҳисобда Суперкубокда иккинчи бор тўқнаш келмоқда. 2016 йил Тошкентда ўтказилган баҳсда Артур Геворкяннинг ягона голи қаршиликларга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилган эди. "Пахтакор" Суперкубокда жами 9та гол ўтказиб юборган ва 2та гол урган.  "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда Ўзбекистонда барча мусобақаларда зафар қучган биринчи жамоага айланади. 

2016 йилги Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" 0:1 ўйинидан фотосуратлар

Суперкубок баҳсига жамоалар турли ҳолатда ва тайёргарликда етиб келишди. "Насаф" таркибида йўқотишлар кўп эканлигини таъкидлаш жоиз. Қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоани Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Жавоҳир Эсонқулов, Бобир Абдихолиқов, Машҳур Муҳаммаджоновлар тарк этди. Албатта бу футболчилар ўтган мавсум катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Шундай экан уларнинг ўрни тўлдирилиши кутилган эди. Бироқ, клуб "Динамо"дан Суҳроб Нуруллоев, "Шўртан"дан эса Шокир Йўлдошевни таклиф қилиш билан чекланди. Албатта, жамоа имконият ва мавжуд шароитдан келиб чиқиб иш тутмоқда.  Янги мавсумга тайёргарликни Қарши ва Тошкентда олиб борган "аждарлар" ўртоқлик ўйинларида қуйидаги натижаларни қайд этди: "Машъал" 0:1, "Динамо" 0:0, 3:2, "Андижон" 1:0, "Шўртан" 2:0, "Сурхон" 3:1, "Бухоро" 1:0. 

"Пахтакор"да эса барчаси юқори даражада ташкиллаштирилди. Гарчи жамоани Жавоҳир Сидиқов, Садриддин Абдуллаев, Умид Ҳамроев, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Игорь Сергеев, Владимир Козак, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, Асад Собиржонов (ижара), Улуғбек Ҳошимов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков каби номдор футболчилар тарк этганига қарамасдан, кетганларнинг ўрни муносиб тўлдирилди, дея оламиз. Шерзод Темиров, Иброҳимҳалил Йўлдошев (ижарадан қайтди), Марлен Чобанов, Ҳумоюнмирзо Иминов (ижарадан қайтди), Азиз Турғунбоев, Сардор Рашидов, Шароф Муҳиддинов каби ижрочилар бошқа клубларга йўл олган етакчиларнинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилади. "Пахтакор" ўртоқлик ўйинларида рақибига нисбатан анча кучли ва топ даражадаги жамоалар билан куч синашди: "Зенит" 0:3, "Спартак" 1:2, "Рига" 0:2, "Қизилқум" 0:0. 

Кўриб турганингиздек қисман бўлсада устунлик "Пахтакор" томонида. Лекин, Рўзиқул Бердиевнинг бундай ўйинларга футболчиларини қандай тайёрлашини ва кутилмаган совға тақдим қилишини биламиз. Бунга аввалги мавсумларда бир неча бор гувоҳ бўлдик. Пойтахт клубида иштиёқ ва хоҳиш, реванш олиш икки ҳисса юқори эканлиги табиий. Боиси, улар юқорида зикр этилганидек ҳали Суперкубокда ғолиб чиқмаган. 

Бош мураббий Питер Хюистра ҳам кечаги матбуот анжуманида бу борада тўхталиб ўтди: "Биз учун мавсум Суперкубок баҳси билан бошланади. "Насаф" жуда ҳам яхши жамоа. Суперкубок биз ютишимиз керак бўлган янги соврин. Ғалаба қозониш орқали мавсумни соврин билан бошлаш ниятидамиз",- дейди нидерландиялик мутахассис. Суперкубокдаги учрашув бош мураббий Питер Хюистра учун расмий дебют бўлади.

Ўзбекистон Суперкубоги Самарқанд шаҳридаги "Динамо" марказий стадионида ўтказилади. Учрашув эртага соат 16:00да старт олади. Баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Тимур Гайнулин ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса Раҳимбек Каримов бажаради. Учрашув назоратчиси Бобур Ҳайдаров бўлса, Жаҳонгир Раҳматуллаев комиссар этиб тайинланган. Агишев ҳозиргача Суперкубок ўйинларида ҳакамлик қилмаган. Демак, биргаликда кўрамиз ва кузатамиз

Абдулазиз Искандаров 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика