Latest news

12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  3 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  0 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  3 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  4 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  3 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  6 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ғолибини аниқлаш тартиби хусусида News

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ғолибини аниқлаш тартиби хусусида

Юртимизда янги футбол мавсумини Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган учрашув очиб беради.

Мамлакат Суперкубоги учун кечадиган учрашувда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари ғолиб чиқиш учун баҳс юритишади.

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида ўтади ва соат 15:00да старт олади.

Ўзбекистон Суперкубогини ўтказиш бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, ғолиб учрашув асосий вақтида қайд этиладиган натижага асосан аниқланади. Агар учрашув асосий вақти дуранг натижа билан тугаса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 та қўшимча бўлимлар ўтказилади. Мабодо қўшимча вақтда ҳам ғолиб номи аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Қайд этиш жоиз, Суперкубок учрашуви вақтида олинадиган сариқ ва қизил карточкалар Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида ҳам амал қилади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашувлар шу пайтга қадар 4 марта ўтказилган.
 
1999 йил. Навбаҳор (Наманган) 4:2 Пахтакор (Тошкент)

2014 йил. Бунёдкор (Тошкент) 2:1 Локомотив (Тошкент)

2015 йил. Локомотив (Тошкент) 4:0 Пахтакор (Тошкент)

2016 йил. Насаф (Қарши) 1:0 Пахтакор (Тошкент)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика