Latest news

19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  32 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   18 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Ўзбекистон спортчилари 19 медални қўлга киритди News

Ўзбекистон спортчилари 19 медални қўлга киритди

Ўзбекистон спортчилари Россиянинг Қозон шаҳрида 17 июль куни якунланган XXVII Жаҳон универсиадаси мусобақаларида икки олтин, етти кумуш, ўн бронза, жами 19 медаль жамғариб, мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллигига муносиб туҳфа ҳозирлади.
Жаҳон универсиадасида бу йил дунёнинг 162 мамлакатидан 10 мингдан зиёд талаба-спортчи 27 спорт тури бўйича 351 медаллар жамланмаси учун курашди. Иштирокчилар орасида Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида маҳорат кўрсатган спортчиларнинг кўплиги беллашувларнинг кескин ва муросасиз ўтишига хизмат қилди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини бокс, белбоғли кураш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, дзюдо, самбо, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши ва енгил атлетика бўйича жами 55 нафар талаба-спортчи ҳимоя қилди. Уларнинг аксарияти Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан йўлга қўйилган уч босқичли узлуксиз спорт тизими – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, Универсиада мусобақаларида кашф этилган ёшлардир.

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарорига мувофиқ мамлакатимиз атлетлари мазкур мусобақаларга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. “Жаҳон универсиадаси – 2013” спорт мусобақалари ана шундай тайёргарлик босқичи вазифасини ўтади. Унда қатор спорт турлари бўйича мутахассис ва мураббийлар бўлажак Олимпиада йўлланмалари учун курашадиган спортчиларимизнинг имконияти ва салоҳиятини синовдан ўтказди.

Талабалар мусобақасида қўлга киритилган медалларнинг аксарияти Олимпия спорт турлари билан шуғулланаётган ёшларимиз ҳиссасига тўғри келди. Айниқса, оғир атлетика мусобақаларида 105 килограмм вазн тоифасида Руслан Нуриддинов Жаҳон универсиадасининг икки рекордини янгилаб, олтин медалга сазовор бўлгани, ёш атлетларимиз Улуғбек Алимов кумуш, Манзурахон Мамасолиева бронза медални қўлга киритгани ўзбек оғир атлетика мактабининг юқори салоҳиятини кўрсатди.

Тўққиз боксчимиздан саккиз нафари медаль билан тақдирлангани ҳам ушбу спорт тури бўйича Олимпиадага тайёргарлик жараёни тўғри ташкил этилганини кўрсатди. Бугун юртимизда кўплаб истеъдодли боксчилар тарбияланиб, уларнинг энг кучлилари терма жамоага жалб этилаётгани Ўзбекистон бокс федерациясининг энг катта ютуқларидандир. Ана шундай ёшлардан Ҳасанбой Дўсматов 49 килограмм вазн тоифасида Универсиада чемпиони бўлди.

Боксчиларимиздан Фазлиддин Ғойибназаров, Хуршидбек Норматов, Азизбек Абдуғофуров, Рустам Тўлаганов кумуш, Элшод Расулов, Жасурбек Латипов ва Мирзоҳид Абдуллаев бронза медални қўлга киритди.

Дзюдо баҳсларида Яҳё Имомов кумуш, Сойиб Қурбонов бронза медаль соҳиби бўлди. Каноэда эшкак эшиш бўйича Мирзиёд Ҳожиев, Муроджон Азметов, Элдор Қаюмов ва Дилшод Йўлдошевдан таркиб топган жамоамиз 500 метр масофага ўтказилган пойгада маррага учинчи келди.

Олимпия дастурига кирмаган спорт турлари бўйича ҳам кўплаб медаллар жамғарилди. Яқинда Бухорода ўтган Универсиада ғолиби Зайлобиддин Ортиқов белбоғли курашнинг классик йўналишида кумуш, эркин усулдаги баҳсларда бронза медаль олди. Белбоғли курашнинг эркин йўналишида Нозимжон Иброҳимжонов ва Замирахон Аҳмедова, самбо мусобақаларида Суҳроб Остонаев шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Умуман олганда, XXVII Жаҳон универсиадаси Ўзбекистон спортчилари учун муваффақиятли бўлди. Ёзги Универсиадалардаги иштирокини 1999 йилдан бошлаган ҳамюртларимиз Испания, Хитой, Таиланд ва Жанубий Кореяда ўтган аввалги ўйинларда тўрттадан олтин, кумуш ва бронза, жами 12 медаль жамғарган эди. Бу кўрсаткичларни жорий йилгиси билан қиёсласак, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётгани, нуфузли мусобақалардаги медалларимиз сони ва салмоғи ортаётгани намоён бўлади.

XXVII Жаҳон универсиадасида иштирок этган 162 мамлакатдан 92 тасининг спортчилари совринлардан бебаҳра қолди. Улар орасидан олтин медални қўлга киритганлар янада кам – 42 тани ташкил этди.

Хусусан, жаҳон спортида юқори ўринларни эгаллаб келган мамлакатлардан Универсиада ўйинларига 70 нафар спортчисини сафарбар қилган Швейцария иккита, 82 нафар вакил билан қатнашган Туркия жами еттита медаль билан кифояланди.

Ўзбекистон спортчилари эса қизғин ўтган мусобақаларда 2 олтин, 7 кумуш ва 10 бронза, жами 19 медаль жамғарди. Бу кўрсаткичлар бўйича вакилларимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида олтинчи, Осиё вакиллари ўртасида еттинчи натижани қайд этди.

Навбатдаги Жаҳон универсиадаси 2015 йил Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида ўтказилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика