Latest news

20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  5 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10

"Ўзбекистон Сингапурга 7тадан кўп гол урадими?". Азиз Ибрагимовнинг терма жамоадаги эсда қоларли ўйини ва бугунги учрашув олдидан фикрлари News

"Ўзбекистон Сингапурга 7тадан кўп гол урадими?". Азиз Ибрагимовнинг терма жамоадаги эсда қоларли ўйини ва бугунги учрашув олдидан фикрлари

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичини Сингапурга қарши учрашув билан давом эттиради.

Мазкур учрашув олдидан ўз вақтида терма жамоамиз сафида тўп тепган, бевосита ЖЧ-2010 саралаш босқичида Сингапур билан ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилган Азиз Ибрагимов бугунги баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

Бундай масъулиятли ўйинларга кучсиз жамоа ҳам яхшигина тайёргарлик кўради

"Рақиб Сингапур терма жамоаси бўлсада, хотиржамликка берилмаслик керак. Бундай ўйинларга барча терма жамоалар яхши тайёргарлик кўради, ҳатто кучсиз баҳоланган жамоа ҳам. Ҳозирда терма жамоа жамоамиз ажойиб спорт формасида. Сўнгги икки ўртоқлик учрашувида вакилларимиз ғалаба қозониб кайфиятни анча кўтариб олди. Ҳамюртларимизга омад тилайман. Элдор Шомуродов ўз голлари билан мухлисларни хурсанд қилади, деган умиддаман. Бугун чиройли ўйин бўлади ва терма жамоамиз якунда ғалабани ўзиники қилади",- дейди Азиз Ибрагимов.



Сингапур билан 7:3 натижаси қайд этилган ўйин хотиралари

"Ўша учрашувда жуда яхши ўйнаганмиз, якунда 7:3 ҳисоби билан ғалаба қозонганмиз. Ўйин қандай ўтганини ҳисобдан ҳам билиш мумкин. Баҳсдаги голлардан бирига муаллифлик қилгандим. Ваҳоланки бу пайтларда Сингапурнинг ярим таркиби маҳаллийлаштирилган легионерлардан иборат эди. Номларга эътибор қаратсангиз, буни билиб олиш осон бўлади",- дейди Азиз Ибрагимов

Бугун терма жамоамиз юқоридаги рекордни янгилайдими?

"Миллий жамоамиз бугун бундан ҳам кўп гол ура  олади. Таркибимизда ҳужумкор ва тезкор, техник томондан кучли футболчилар жамланган",- дейди Азиз Ибрагимов.


Терма жамоа либосидаги энг ёдда қолган ўйин

"Терма жамоада ўтказган энг ёрқин пайтларим 2007 йилги Осиё кубогига тўғри келади. Ўшанда жуда яхши спорт формасида эдим. Чехияда тўп тепардим. Рауф Инилеев мураббийлик қилган Малайзиядаги мусобақада ёмон иштирок этмаганмиз",- дейди Азиз Ибрагимов

Катта футбол билан хайрлашган Азиз Ибрагимовни энди мураббий сифатида кўрамиз 

"Ҳозирда мураббийлик лицензияларига ўқимоқдаман. Насиб қилгани бўлади. Яхши мураббий сифатида ўсишга эришиш ниятим бор",- дейди Азиз Ибрагимов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика