Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  20 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди News

Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида 2024-йил 14-сентябрь – 6-октябрь кунлари бўлиб ўтадиган 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
  • 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Шунингдек, 2024-йил июн ва август ойларида Жаҳон чемпионати бош соврини – Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб “Тропҳй эхпериенcе” футзал тури маршрути ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахсларни идентификацияловчи ва чипталарни замонавий технологиялар (QR-код) ёрдамида рўйхатга олувчи ва текширувчи махсус онлайн платформа ишлаб чиқилади. 2024-йил август – октябрь ойларида Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек, Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталари мавжуд бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий қилинади.

Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорт воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика