Latest news

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

"Ўзбекистон рақибдан яхшироқ ўйнаб туриб, голлар ўтказиб юборди" - Португалия терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистоннинг мундиалдаги иштироки ҳақида News

"Ўзбекистон рақибдан яхшироқ ўйнаб туриб, голлар ўтказиб юборди" - Португалия терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистоннинг мундиалдаги иштироки ҳақида

Португалия футзал терма жамоаси бош мураббийи Жорже Браз плей-офф босқичи стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

"Гуруҳ босқичини ғолиб жамоа сифатида якунлаб олдик. Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга кучайиб бориш жуда муҳим. Биз ўз йўлимизда давом этишимиз керак. Плей-оффдаги дастлабки рақибимиз Қозоғистон терма жамоаси ақлли ва самарали футзал бўйича дунёда етакчи. Улар жуда ҳам ақлли. Қозоғистон дунёдаги энг яхши шаклланган жамоалардан бири. Бош мураббий Рикардо Кака эса шунчаки даҳо", - дея фикр билдирди Жорже Браз.


Шунингдек, бош мураббийи Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштироки бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистон кучли жамоа эканлигини исботлай олди. Сизлар ҳозир натижадан аниқ хафасизлар, аммо терма жамоангиз ўйинни ташкил этишда ва ўйин давомида тезкор ўзгаришлар қила олиши билан мени ҳайрон қолдирди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир деталлар муҳим роль ўйнайди. Биласизми, терма жамоангиз яхши ўйнайди, тўпга эгалик қилади, хавфли вазиятлар яратади, бироқ қарши ҳужумда гол ўтказиб юборади. Ушбу сценарий гуруҳ босқичининг барча учрашувларида такрорланди. Дарвозабон ҳам бир нечта хатоларга йўл қўйди. Бундай аламли голлар ўтказиб юборгандан кейин ўйинга қайтиш осон эмас. Руҳият ҳам ўз таъсирини ўтказган. Тўғри, мундиалдаги натижа яхши бўлмагандир, аммо мамлакатингизда футзал ўсиб бормоқда. Шундай давом этинглар, биз гуруҳда қолиб кетдик деб футзални ташлаб қўйманглар, илтимос. Кейинги Жаҳон чемпионатига қадар шундай ривожланишда давом этишингизларни  тилаб қоламан", - деди Португалия терма жамоаси устози.


Эслатиб ўтамиз, амалдаги Жаҳон чемпионлари 1/8 финал босқичида Қозоғистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 26 сентябрь куни Андижон шаҳрида соат 20:00да старт олади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика