Latest news

22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  3 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади News

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Олдинроқ терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур баҳс ТВ намойиш этилмаслигини сайтимизга маълум қилган эди. Бундай қарорга нима учун келингани ҳам айтилганди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов ҳам иштирок этди ҳамда бу борадаги вазиятга ойдинлик киритди.

"Қирғизистон билан баҳс ўртоқлик бўлгани учун стадион тўлмайди деб ўйладик ва мухлислар билан тўлган трибуналар қаршисида ўйнаш истагида биз ТВ орқали трансляция қилинмаслигини истагандик. Бу оддий таклиф эди, биз футболимиз ихлосмандлари стадионга келишларини хоҳлаганимиз учун шундай дегандик. Шу билан бирга, бўлажак рақиб Саудия Арабистонига "сюрприз" тайёрлашимиз мумкин эди. Майли, агар МТРК истаса, Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувини трансляция қилишлари мумкин, биз томондан ҳеч қандай қаршилик йўқ", - дейди терма жамоа устози Вадим Абрамов.

Бугун СПОРТ телеканали бош директори Зоҳид Каримов твиттердаги ўз саҳифасида Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви жонли намойиш этилиши ҳақида хабар қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги баҳс 9 ноябрь куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Rating: +150   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика