Latest news

09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  0 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  10 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  6 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  15 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2

Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди News

Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги сўнгги учрашувни оқ либосларда ўтказади.
18 июнь куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи сўнгги – 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Қатар терма жамоасини қабул қилади. Тошкент вақти билан 17:00да бошланадиган учрашувда терма жамоалар қайси рангдаги либосларда тўп суриши 17 июнь, душанба куни бўлиб ўтган терма жамоа менежерлари митингидан сўнг маълум бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган учрашувда анъанавий оқ рангли либосларда ҳаракат қилади. Қатар миллий терма жамоаси эса ўзининг тўқ қизил рангли либосларида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь кунига ўйинолди бошқа тадбирлар ҳам белгиланган. Жумладан, 16:30да Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийи Фаҳад ас-Соний иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилади. Шундан сўнг, 17:00да Қатар миллий терма жамоаси аъзолари «Бунёдкор» стадионида расмий ўйинолди машғулотларини ўтказишади. 17:30да Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистларнинг саволларига жавоб берса, 18:00да ўзбекистонлик футболчилар расмий машғулотларни бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши ўйинга тайёргарликни 13 июнь куни бошлаган эди. Миржалол Қосимов ушбу ўйин учун жами 23 нафар футболчини терма жамоага жалб қилган. Айни вақтда, якшанба куни Тошкентга етиб келган Қатар терма жамоаси таркибида ҳам 23 нафар футболчи бор, бироқ Фаҳад ас-Соний таркибида бир қатор жиддий йўқотишлар ҳам бор.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика