Latest news

18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  5 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  1 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  26 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  13 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг янги логотипи тасдиқланди News

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг янги логотипи тасдиқланди

Tags :  ЎзПФЛ
Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Биласиз, жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз байроғи остида ташкил этиладиган барча мусобақалар учун алоҳида логотип ишлаб чиқди. Натижада, Ўзбекистон кубоги ва мамлакат Суперлигаси билан бир қаторда эндиликда аёллар чемпионати, футзал чемпионати, шунингдек, Про-лига ҳамда Биринчи лига баҳслари ҳам ўша мусобақанинг ўз рамзи орқали ифодалаб келинмоқда. Мазкур жиҳат ўзбек футболи жамоатчилигига манзур бўлгани қувонарли ҳол, албатта.

Миллий мусобақаларнинг ташкилий жиҳатларини янги босқичга олиб чиқиш, телетрансляциялар ва маркетинг масалаларига янада жиддий эътибор қарата бошлаган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу йўлда ташкилот рамзини ҳам ребрендинг қилишни долзарб, дея ҳисоблайди.

Логотипнинг оммабоплиги ҳамда тез танилишини таъминлаш, қолаверса замонавий дижитал платформаларда фойдаланишга янада қулай бўлиши мақсадида ЎзПФЛнинг янги рамзи ишлаб чиқилди.

Эндиликда ЎзПФЛ мусобақаларига оид янгиликлар ёритиладиган ОAВда, чемпионат учрашувларининг турли баннер ва роликларида, реклама-эълонларида, Ўзбекистон чемпионати иштирокчи жамоалари либосларида ва бошқа фаолиятда янги логотипдан фойдаланилади", дейилади хабарда.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика