Latest news

10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  0 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  4 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  5 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  17 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0

Ўзбекистон Президенти жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди News

Ўзбекистон Президенти жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари ушбу мамлакатда бўлиб ўтаётган футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди. 

Шавкат Мирзиёев “Лужники” олимпия комплексида ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Мазмунли ғоявий ечим, ноёб техник имкониятлар асосида тайёрланган тантанали тадбир томошабинларга катта завқ бағишлади. Машҳур эстрада юлдузлари жўрлигида жаҳон чемпионатининг расмий қўшиғи ижро этилди. Бутун дунёдан келган мухлислар футбол оламининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этаётган мамлакатлар жамоаларини қутлади.

Президентимиз олий мартабали меҳмонлар қаторида Россия ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилди. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан самимий мулоқотлар ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Тошкентга жўнаб кетди.

Rating: +128   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика