Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Ўзбекистон ўзининг биринчи мундиалига қандай чиққанди ёхуд Гейнрихнинг бенефиси News

Ўзбекистон ўзининг биринчи мундиалига қандай чиққанди ёхуд Гейнрихнинг бенефиси

2002 йил 6-10 май кунлари Тошкентдаги "Жар" стадионида ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари бўлиб ўтган.

Ўшанда Виктор Борисов ва Темур Олимхўжаев бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз Туркманистонни 7:0, Непални 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида биринчи маротаба Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди. Ўша йиллари "Жар" стадиони майсасини тасаввурга келтира олмайсиз.


Аслини олганда энг омадли терма жамоаларимиздан бири айнан мазкур авлод вакиллари ҳисобланадилар. Улар илк марта қитъа чемпионатига чиқиш билан бирга ЖЧ йўлланмасини ҳам қўлга киритганлар ва энг кераклиси узоқ йиллар давомида МТЖ шарафини ҳимоя қилганлар.


Осиё чемпионатига Виктор Борисов билан ташриф буюрган ёшларимиз, якунда чемпион бўлган Жанубий Корея билан бир гуруҳдан жой олади. Биринчи турда корейслар Қатарни қийинчилик билан мағлубиятга учратади, 1:0. Ўзбекистон эса Таиландга имконият қолдирмайди, 4:0.


Иккинчи тур бизга қимматга тушди. Кореяга 0:2 ҳисобида имконият бой берилади. Қатар эса Таиландни енгади, 3:2. Сўнгги тур олдидан Ўзбекистон ва Қатарда бир хил 3тадан очко бор эди. Дуранг бизнинг фойдамизга. Ўйин кескин ўтган. Ўзбекистон гол уради, Қатар ҳисобни тенглаштиради. Катта саҳнага чиққан  Александр Гейнрих ўзининг учинчи голини уриб, ҳисобни 4:2 кўринишга олиб келгач футболкасини ечади, футболка ичидаги майкада шундай ёзув турарди, «Нас не догонят»! Гейнрих шу ўйинда учта гол муаллифи бўлганди.


Қатар - Ўзбекистон - 4:5 (1:2)

21.10.2002. 3-тур. 

Голлар: Крушельницкий Ярослав, 3 (0:1), Гейнрих Александр, 45 (1:2), Гейнрих Александр, 51 (1:3), Гейнрих Александр, 73 (2:4), Хасанов Жасур 83, 90 (4:5) - Али Аль-Марри, 5 (1:1), Адель Лами, 71 (2:3), Валид Абдулла, 75 (3:4), Мешал Абдулла - п, 85 (4:4)


Бу ўйин бизни гуруҳдан олиб чиққан. БАА, Хитой ва Вьетнам ёшлар терма жамоаларидан иборат ўртамиёна гуруҳдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олган Сурия терма жамоасини мағлубиятга учратиш биз учун қийин иш бўлмаган, 4:0. Сурия устидан қозонилган ғалаба дебют Осиё чемпионатининг ўзидаёқ мундиал чиптаси билан рағбатлантирилди. Ярим финалда ҳам Ўзбекистон ёмон ўйнамаган. Рақиб - Япония! Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланади ва афсуски, пенальтилар сериясида омад японларга кулиб боққан. 3-ўрин учун ўйинда кучимиз қолмаган ва биз 0:4 ҳисобида Саудия Арабистони ёшларига имкониятни бой бергандик.


Мундиалга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуйидаги таркиб билан ташриф буюрган. Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлган. Германиялик Юрген Гёде барча ишга бош-қош бўлган.


Дарвозабонлар: Темур Ғаниев, Игнатий Нестеров.

Ҳимоячилар: Шавкат Раимқулов, Рустам Қодиров, Ярослав Крушельницкий, Музаффар Холиқов, Камолиддин Тожиев, Владимир Аникин, Ислом Иномов, Тимур Султонов, Илҳом Суюнов.

Ярим ҳимоячилар: Жасур Ҳасанов, Мансур Саидов, Нодирбек Қўзибоев, Илёс Зейтуллаев, Ильдар Магдеев.

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих, Марат Бикмаев, Константин Боев, Бахриддин Ваҳобов.



Биринчи жаҳон чемпионатининг ўзидаёқ гуруҳдан чиқишимиз мумкин эди. Лекин рейтинг бўйича саватчалар дебютант Ўзбекистонни аяб ўтирмади. Гуруҳда Жанубий Америкадан Агрентина, Европадан кейинчалик бутун дунёни титратган Испания билан тушдик. ЖЧдаги тажрибасизлик ўз сўзини айтмай қолмади. Қолаверса у пайтлар кети узилмас йиғинлар бўлмаган. ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган терма жамоага ҳеч бўлмаса "Тико" ҳам берилмаган. Балки шунинг учун улар ўсишдан тўхтаб қолмаган. 


1-турда Малига аламли мағлубиятга учраганмиз. Иномов ва Гейнрих ҳисобни тенглаштирган бўлсада, 90+1 - дақиқада гол ўтказиб юборганмиз. Аргентина билан ўйинда эса ҳисобни Гейнрих очади, жарима зарбасидан моҳирона фойдаланиб. Фернандес 70-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, Кавенаги 90+3 - дақиқада пенальтидан яна бизнинг мағлубиятимизни таъминлаганди. Сўнгги турда Испанияни мағлубиятга учратсак, энг яхши 3-ўрин сифатида кейинги босқичга чиқишимиз мумкин эди, лекин биргина Иньестанинг голи эвазига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берамиз. Гарчанд гуруҳда 0 очко билан сўнгги ўринни қўлга киритган бўлсак-да, Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир ўйинда рақиб мураббийларининг олқишига сазовор бўлган. Ўшанда ФИФАга "бегона" бўлган Ўзбекистон терма жамоасини ҳакамлар ҳам жуда қийнаб юборган эдилар.


Кейинчалик мазкур терма жамоадан, Игнатий Нестеров, Камолиддин Тожиев, Ислом Иномов, Илҳом Суюнов, Жасур Ҳасанов, Мансур Саидов, Илёс Зейтуллаев, Ильдар Магдеев, Александр Гейнрих ва Марат Бикмаев каби футболчилар МТЖ доирасида ҳам муваффақиятли фаолият олиб бордилар. Булар ичида ҳозир Нестеров, Тожиев, Ҳасанов ва Бикмаев фаолиятларини ҳамон давом эттирмоқда. 


Рақибларимиздан эса Маскерано, Тевес, Забалета, Иньеста, Гарсия, Хуанфран каби жаҳон юлдузлари етишиб чиқди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика