Latest news

21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  6 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  9 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0

Ўзбекистон ОТЖнинг гуруҳдаги рақибларининг ўйинлари ҳақида News

Ўзбекистон ОТЖнинг гуруҳдаги рақибларининг ўйинлари ҳақида

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиби – Жанубий Корея олимпия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида БАА олимпия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Дубай шаҳрида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Ли Йон Жае ҳамда Кван Хи Чан томонидан киритилган голлар эвазига БАА олимпия терма жамоасини мағлубиятга учратишди. Маълумот учун ҳар иккала терма жамоа ҳам U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Яман U-23 терма жамоаси ҳам бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Яман олимпия терма жамоаси турнир бугун Вьетнам олимпия терма жамоасига қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоиз, гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб – Ироқ олимпия терма жамоаси 2 январь куни КХДР олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичини 13 январь куни Жанубий Корея U-23 терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 16 январь куни Ироқ олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушса, 19 январь куни Яман терма жамоасига қарши ўйнайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика