Latest news

00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:10Клублар ўртасидиг ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси". Таркиблар аниқ!  4 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  2 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  2 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1

Ўзбекистон ОТЖ Тошкентдаги йиғинни якунлади News

Ўзбекистон ОТЖ Тошкентдаги йиғинни якунлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жорий йилнинг 16 декабрь куни Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мураббийлар штаби мазкур йиғин давомида терма жамоага номзод футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиб олишди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш мақсадида, майдондаги машғулотлардан ташқари тренажер залларида ҳам машғулотлар олиб борилди. Кеча олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини якунига етди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов йиғиндан кейин терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Тошкентдаги йиғин давомида Олимпия терма жамоаси асосини шакллантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича мураббийлар ҳисоботи тингланди ҳамда келгуси режалар ҳақида гаплашилди.

Жумладан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун январь ойида яна бир йиғин ташкил этилади. Мазкур йиғин 4-25 январь кунлари ўтказилиб, йиғин давомида Олимпия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида иш олиб борилади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика