Latest news

00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  13 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1

Ўзбекистон ОТЖ назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди News

Ўзбекистон ОТЖ назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчилар Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Ўзбекистон ОТЖ йиғин доирасида "Локомотив" клуби ўринбосарларига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон ОТЖ таркибида голларга Жаҳонгир Абдусаломов, Шаҳзод Убайдуллаев ва Илҳом Алижонов (пенальтидан) киритди.

Ўзбекистон ОТЖ "Локомотив" ўринбосарларига қарши назорат учрашувини қуйидаги таркибда бошлади: Машҳур Мухаммаджонов, Самандар Шукуриллаев, Ҳуснуддин Алиқулов, Абубакир Мўйдинов, Дониёр Ҳошимов, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Фаррух Икромов, Расул Юлдашев, Аброр Исмоилов, Миржаҳон Мираҳмадов. Иккинчи бўлимда таркиб бутунлай янгиланиб, захирадаги футболчиларга ҳам имкон берилди.

Уч кун давом этган ўқув-машғулот йиғинида мураббийлар штаби Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, уларнинг ҳужум ва ҳимоядаги тактик ва техник ҳаракатларини шакллантириш борасида иш олиб боришганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика