Latest news

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  1 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  4 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  7 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  14 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

Ўзбекистон ОТЖ илк учрашувдаги ҳакамлик борасида ОФКга мурожаат қилди News

Ўзбекистон ОТЖ илк учрашувдаги ҳакамлик борасида ОФКга мурожаат қилди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси Осиё Футбол Конфедерациясига мурожаат қилиб, Корея-Ўзбекистон ўйини бош ҳаками Фаҳад ал-Мирдасийни ушбу Осиё чемпионатида Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларга тайинламасликни сўради.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси раҳбарияти саудиялик ҳакам Фаҳад ал-Мирдасий бир қанча эпизодларда ўйин натижасига таъсир кўрсатган қарорлар қабул қилган деб ҳисоблайди. 

“Ҳакамнинг қарорлари таҳлил қилинмайди ва биз буни жуда яхши тушунамиз. Аммо, ўйиндаги бир қанча вазиятларда ҳакам нотўғри қарорлари билан ўйин натижасига таъсир қилди”, - дейилади ОФКга юборилган мурожаатномада.

Шу билан бирга олимпия терма жамоаси ўзбекистонлик ишқибозларнинг ҳакамлик даражаси ҳақидаги норозилик кайфиятидаги фикр-мулоҳазаларидан ҳам хабардор эканлигини билдириб, юзага келган мураккаб вазиятни ўнглашга уриниш мақсадида ОФКга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини ёзади.

“ОФК ва ушбу мусобақанинг ўзбекистонлик ишқибозлар орасидаги нуфузига путур етказмаслик, ҳакамлик мавзусига бошқа қайтмаслик, шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада мураккаблаштирмаслик мақсадида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси сиздан вазиятга тўғри баҳо беришингизни ҳамда Фаҳад ал-Мирдасийни Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ушбу турнирдаги кейинги ўйинларига ҳакам қилиб тайинламаслигингизни сўрайди”, - деб тугатилади мурожаатнома.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида “С” гуруҳида Корея, Ироқ ва Яман терма жамоалари билан курашга киришган.

Гуруҳнинг биринчи турида Кореяга қарши майдонга тушган ўзбекистонлик олимпиячилар 1-2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Учрашувни Саудия Арабистонидан Фаҳад ал-Мирдасий бошқарган.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян журналистларнинг ҳакамлик ҳақидаги саволларига жавоб берар экан, бу ҳақида гапиришни истамаслигини, ўйинни бутун Осиё кўрганлигини ва кўрганлар фикр билдиришини айтган.

“Ёмон ўйнамадик, лекин кутган натижамизга эришолмадик. Бу мағлубият учун уялмаймиз”, - деган Самвел Бабаян.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи учрашувини 16 январь куни Ироққа қарши ўтказади. Корея эса Яман билан ўйнайди.

Ўзбекистон Ироққа қарши ўйинда кўк формада майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика